"ПСЖ" клуби ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўз мамлакати миллиардерлари рўйхатига кирди, дея хабар беради Аftonbladet.se.
Бу йил футболчининг бойлиги бир миллиард швед кронасидан ошди (100 млн долларга яқин). Иброҳимович ҳозирда Швециянинг энг бой одамлари рўйхатида 147-ўринда турибди.
28 ёшли футболчининг даромади клубдаги маоши ва ҳомийлик шартномалар ортидан келади.