Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ОФКнинг U14 фестивали Тожикистонда ўтказилади

Баҳо:
+1 | -

ОФКнинг Марказий Осиё минтақаси учун 14 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги фестивали келаси йили Тожикистонда бўлиб ўтади.

Тожикистон футбол федерацияси фестивалга мезбонлик қилиш учун ўз аризасини октябрь ойининг охирида ОФКга юборганди. Кеча ОФК Тожикистонни мезбон давлат сифатида тасдиқлади.

Мусобақа май ойининг иккинчи ўн кунлигида ташкил этилади. Ўйинлар Душанбедаги марказий стадионда ва "Истиқлол" клубига тегишли футбол академияси майдонида ўтказилади.

Мусобақада Тожикистондан ташқари Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Покистон, Туркманистон, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Мальдив, Непал ва Шри-Ланка терма жамоалари иштирок этишади. Турнирда 2001-2002 йилларда туғилган футболчиларнинг қатнашиши кўзда тутилган.

Фестивал доирасида ҳакамликни бошлаётганлар учун ўқув курси ташкил этилади. Шу боис, ҳар бир иштирокчи мамлакат икки нафардан ёш ҳакамни фестивалга юбориши шарт.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:12, 19.12.2014.
Ўқилди: 3277 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5626]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2794]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2616]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2563]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1862]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1855]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1826]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1607]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1586]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик