Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Осиё кубоги-2015. Мусобақа олдидан «ўйинлар»

Баҳо:
+ | -

Осиё қитъасининг энг йирик мусобақаси — Осиё кубоги бошланишига 3 ҳафта вақт қолди. Турнир бошланишига кўп вақт қолмаган бир вақтда жуда кўплаб терма жамоалар бош мураббийларни алмаштириб юборишди.

Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари ЖЧ-2014дан кейин янги бош мураббийга эга бўлишди. Мексикалик Хавьер Агирре Япония термасида Альберто Дзакеронининг ўрнини эгаллаган бўлса, кореяликлар Хон Мён Бони истеъфога чиқариб, германиялик Ули Штиликега ишонч билдиришди.

Ғарбий Осиёдаги вазият эса янада кескинроқ тус олди. Ўтган ойда бўлиб ўтган Форс кўрфази кубогидан кейин бирданига 5та терма жамоа бош мураббийни истеъфога чиқарди. Кувайт, Ироқ, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Осиё кубоги-2015га янги мураббий билан ташриф буюришади.

Баҳрайн бош мураббийи жуда қисқа вақт фаолият олиб борди. Осиёнинг энг тажрибали мураббийларидан бири ҳисобланган Аднан Ҳамад август ойида Баҳрайн бош мураббийи этиб тайинланганди. Ироқлик мутахассис ушбу мамлакатда 3 ойдан сал ошиқроқ ишлади холос. Баҳрайн Кўрфаз кубогида гуруҳдан чиқа олмади.

"Албатта, мураббийни алмаштириш идеал қарор эмас. Жамоани шакллантириш учун вақт жуда кам", - дейди англиялик мураббий Энтони Хадсон. У Аднан Ҳамаддан сўнг Баҳрайнни қабул қилиб олди.

Кувайт Форс кўрфази кубогини жуда яхши бошлаганди (битта ғалаба, битта дуранг), аммо учинчи турда Уммонга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди ва гуруҳдан чиқа олмади. Натижада бразилиялик мураббий Жорван Виейра истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига тунислик Набил Маълул тайинланди.

"Осиё кубогидаги бизнинг гуруҳ жуда оғир. Шунга қарамай, биз унда яхши натижа қайд этишни истаймиз. Биз Осиё кубогига шунчаки иштирок этиш учун бораётганимиз йўқ", - дейди Маълул.

Саудия Арабистони сўнгги марта қитъа чемпионлигини 1996 йилда қўлга киритган. Шундан бери бу мамлакат термасида 20дан ортиқ мураббий ишлади. Испаниялик мураббий Хаун Лопес Каро икки йил давомида ишлади. Аммо ўз уйида бўлиб ўтган Форс кўрфази кубоги финалида Қатарга ютқазиб қўйганидан кейин унинг фаолияти ҳам якунига етди. БААнинг "Ал-Аҳли" клуби бош мураббийи Козмин Олариу душанба куни Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида маълумот берилди.

Ироқ ҳам Кўрфаз кубогидан (гуруҳда сўнгги ўрин) кейин Ҳаким Шокирни ишдан бўшатди. Унинг ўрнини Себастьян Лазарони эгаллади. Бразилиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Қатар" СК бўлганди.

Шимолий Корея терма жамоаси ҳам мураббий масаласида муаммоларга дуч келмоқда. Юн Чжунг Су Инчеонда бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг финал баҳсида ҳакамни ҳақорат қилгани боис бир йилга дисквалификация қилинди. У Осиё кубоги пайтида стадионга кириши мумкин эмас, фақат машғулот жараёнида иштирок этиши мумкин.

Австралия терма жамоаси ҳам янги бош мураббий Анге Постекоглуга мослашиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Австралиялик мутахассис ўтган йилнинг октябрь ойида ўз мамлакати терма жамоасини қабул қилиб олганди. "Соккеруз" ЖЧ-2014да барча ўйинларда мағлуб бўлди. Улар Постекоглу қўлостида ўтказган сўнгги 10та ўйиннинг 1тасида ғалаба қозонишди, холос.

Ҳозирча Қатар терма жамоаси энг яхши формада эканини намойиш қилмоқда. Улар Кўрфаз кубогида ғолиб чиқишди, Ўзбекистон ва Австралияга қарши ўртоқлик ўйинларида ғалаба қозонишди.

"Мақсадларимиз буюк. Осиё кубоги олдимиздаги узоқ муддатли лойиҳада янги қадам бўлади. Ҳар бир мусобақа муҳим аҳамиятга эга. Олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун бор кучимизни берамиз", - дейди Қатар бош мураббийи Жамол Белмадий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:21, 19.12.2014.
Ўқилди: 6632 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик