Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Фаолиятини бир жамоага бағишлаганлар. ТОП-5

Баҳо:
+2 | -

Бир жамоада узоқ вақт тўп суриш футболда камдан-кам учрайди. Тарихга назар ташласак, бундай футболчилар кўп учрамайди. Эътиборингизга бир жамоада 20 йилдан ортиқ фаолият олиб борган ва ўз жамоасининг фахрига айланиб улгурган футболчилар ҳамда улар қайд этган натижалари ҳақидаги мақолани ҳавола этамиз. 

5. Тони Адамс (1983—2002)

Toni Adams.jpg
Бешинчи поғонани 22 йиллик фаолиятини Лондониннг “Арсенал” клубига бағишлаган Тони Адамс банд этган. Футболчи 1980 йилда “тўпчилар” билан шартнома имзолайди. Бироқ ўшанда профессионал футболчи эмас, балки клуб мактаби ўқувчиси сафига. Асосий жамоадаги иштирокини эса 1983 йилда биринчи дивизионда “Сандерленд”га қарши учрашув билан бошлайди.

Адамс Англия футбол лигаси тарихига киритилган 100 нафар афсонавий футболчилардан бири. Шунингдек, “Арсенал” тарихида тўрт йирик соврин – Англия кубоги (3), Футбол лигаси кубоги (2), Англия суперкубоги (3) ва УЕФА кубогида зафар қучган ягона ҳимоячи ҳисобланади.

У лондонликлар сафида жами бўлиб 504 учрашувда иштирок этган ва 32 бор ўз номини таблога ёздириб қўйган.
Бундан ташқари футболчи алкогол маҳсулотларига муккасидан кетиб, барларда, тунги клубларда жанжал чиқариши билан ҳам анча ном қозонган. Шу сабаб 1991 йил 4 ой панжара ортида ҳам ўтириб чиқади. Алкогол маҳсулотлари унинг соғлиғига жиддий таъсир қилади ва 1998 йил 20 йил алкогол орқали бошидан ўтказганлари ҳақида китоб ёзади. 2000 йилда эса алкогол ва нарктик маҳсулотларидан озор чекаётган спортчилар учун реабилизация марказини очади. 2002 йилда батамом фаолиятига якун ясайди. 

4. Пол Скоулз (1994-2012)

paul-scholes.jpg
Пол Скоулз нафақат “Манчестер Юнайтед” жамоаси, балки Англия терма жамоасининг файрий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У 14 ёшида “МЮ” сафида машғулотларда иштирок эта бошлайди ва 1991 йил клуб билан илк шартномага имзо чекади. Унинг “қизил иблислар” сафидаги дебют ўйини 1994-95 мавсумга тўғри келади. Ўшанда у жамоа етакчилари Эрик Контана ва Марк Хьюснинг дисквалификация қилингани сабабли асосий таркибда майдонга тушади. Қисқа вақт ичида жамоанинг ишонган футболчиларидан бирига айланади. 1998-99 мавсум ЕЧЛ финалидаги “МЮ”нинг ғалабасида Скоулзнинг ҳиссаси катта. Ўшанда “қизил иблислар” қандайдир сўнгги икки дақиқада икки тўп киритиб, бош совринни қўлга киритади.

У манкунианликлар билан 11 бор Премьер-лига чемпиони, 3 бор Англия кубоги соҳиби ва 2 марта ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган. 2011 йил май ойида жамоани тарк этганлигини маълум қилади, бироқ 2012-2013 мавсумда қийин дамларни бошдан кечираётган жамоасига қайтиб, унга ёрдам беради ва мавсум охирида батамом фаолиятига якун ясайди.
У 19 ёшида “МЮ” сафида фаолиятини бошлаб, 499 учрашувда майдонга тушган ва 107 голга муаллифлик қилган. 

3. Франческо Тотти (1992- ҳозиргача)

Franchesko Totti.jpg

Тотти Италия “А” сериясида энг кўп тўп сурган ва бутун фаолиятини бир жамоага бағишлаган футболчилардан бири ҳисобланади. “Рома” клуби сардори бир вақтнинг ўзида ҳам ярим ҳимоячи, ҳам ҳужумчи позициясида тўп сура олади. Унинг Римдаги фаолияти 1993 йил 16 декабрда Италия кубоги доирасида “Сампдория”га қарши ўтказилган учрашувга тўғри келади. Биринчи ўйин римликлар фойдасига ҳал бўлган бўлса, жавоб учрашувида асосий ва қўшимча дақиқаларида ғолиб номи аниқланмайди ва пенальтилар сериясида омад  “Сампдория”га кулиб боқади.

Тотти клуб тарихида 11 рекорд ўрнатган ва фаолияти давомида 5 бор Италияда “йил футболчиси”, 2 мартадан “А” серияда “йил футболчиси” ва “йил ўйинчиси”, бир бор чемпионатнинг “энг яхши тўпурари” дея эътироф этилган. Бундан ташқари Тотти майдондаги “жанговар” ҳаракатлари ва голни нишонлашдаги антиқа қилиқларини ҳисобга олиб Il Bimbo d'Oro (Golden Boy) ва Италия ОАВ томонидан берилган Il Gladiatore (Gladiator) деган номлар берилган. 

Il Gladiatore” “бўрилар” сафида жами 562 учрашувда майдонга тушиб, 235 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

2. Паоло Мальдини (1984-2009)

Paolo-Maldini.jpg
Бу италиялик собиқ ҳимоячи “А” серия рамзи ва афсонаси ҳисобланади. У ёшлигидан “Милан”да ўйнашни орзу қилар эди. Бу орзусини амалга ошишида отаси Чезаре Мальдинининг ҳиссаси катта бўлган. Сабаби Чезаре ҳам футболчи бўлиб, кўп йиллар жамоани сардорлик боғичи остида майдонга олиб тушган. Кичик Мальдини эса отасининг изидан бориб,  24 йиллик бутун фаолиятини “Милан”да ўтказди. Унинг жамоадаги дебют учрашуви 16 ёшида – 1985 йил 20 январга тўғри келади. Кейинги мавсумдан эса у жамоанинг асосий таркибдан ўрин олиб, “"Il Capitano" (сардор)” номини олади ва клуб рамзига айланади. 19 ёшга тўлганида уни терма жамоага таклиф қилишади ва 1988 йил 31 мартида собиқ Югославия термасига қарши учрашувда (1:1) майдонга тушади. 2002 йилги мундиалдан сўнг эса терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. “Милан” сафидаги сўнгги учрашув 2009 йил 31 май куни бўлиб, ўшанда Мальдини жамодаошлари билан сафарда “Фиорентина”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

У “рассонерилар” шарафини 647 учрашувда ҳимоя қилиб, 30 голга муаллифлик қилган. Бу орада Италия чемпиони (7 марта), мамлакат кубоги (1) ва суперкубогида (5) зафар қучади. Бундан ташқари Европада чемпионлар лигаси (5 бор) ва суперкубок (5) соҳибига айланган ягона футболчи. У халқаро майдонларда ҳам мувафаққиятли иштирок этиб, икки бор минтақалараро кубок ва бир бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, Мальдини “Милан” клубининг барча даврлардаги “энг яхши ҳимоячиси” (Defender Trophy) мукофоти билан тақдирланади.
 
1. Райан Гиггз (1990-2014)

rajan-giggz.jpg
Райан Гиггз Англия Премьер-лигасининг энг номдор футболчиларидан бири бўлиб, “Манчестер Юнайтед” таркибидаги фаолиятини 1990-91 мавсумдан бошлаган ва илк дебют учрашувини 1991 йил 2 март куни “Олд Траффорд”да “Эвертон”га қарши ўтказади. 1991-92 мавсумдан эса мунтазам равишда асосий таркибда тўп сурган. У ҳам юқоридаги футболчилар сингари бутун фаолиятини бир жамоада ўтказди. 24 йиллик карьераси давомида “қизил иблислар” шарафини 672 учрашувда ҳимоя қилиб, 114 голга муаллифлик қилган. 

Бу вақт ичида Премьер-лига чемпиони (13 марта), Англия кубоги (4) ва суперкубоги (9), Лига кубоги (3) қўлга киритган бўлса, “кўҳна қитъа”да ЕЧЛ (2) УЕФА суперкубогида (1) зафар қучган. Бундан ташқари халқаро майдонларда ҳам жамоаси билан мувафаққиятли қатнашган. Минтақалараро кубок (1999) ва клублар ўртасидаги ЖЧ (2008).

2013-14 мавсум Дэвид Мойес юош мураббийлик лавозимидан озод этилгандан сўнг, то Луи ван Гал келгунга қадар манчестерликлар сафида ҳам ўйинчи, ҳам мураббийлик вазифасини бажарди. Айни дамда Гиггз бош мураббийнинг ёрдамчиси вазифасини бажармоқда.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 16:33, 21.12.2014.
Ўқилди: 8502 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.