Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

"Локомотив" мавсум тайёргарлигини бошлади (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси 20 декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди. Йиғинда терма жамоа сафида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетган "темирйўлчилар"дан бошқа барча футболчилар иштирок этмоқда.

"Локомотив"нинг якунланган мавсумда ижара асосида бошқа клублар шарафини ҳимоя қилган аъзолари ҳам жамоа сафига қайтиб, ҳозирда "темирйўлчилар" сафида машғулотларда иштирок этмоқда. 

Хусусан, иккинчи даврани "Нефтчи" сафида ўтказган Сардор Мирзаев ҳамда Сардор Раҳмонов, шунингдек "Қўқон 1912" таркибида ажойиб ўйинлар намойиш этган Донёр Усмонов яна жамоа сафига қайтди. Шу билан бирга асосий таркиб машғулотларига аввалги мавсумни Ёшлар жамоасида ўтказган Икром Алибоев, Хуршид Мухторов, Сарвар Каримов каби футболчилар ҳам жалб этилган.

Аввалги мавсумнининг иккинчи ярмини жиддий жароҳати сабаб ўтказиб юборган 16-рақам соҳиби - Жасур Ҳасанов ўз жисмоний ҳолатини анча тиклаб олди ва у умумий гуруҳ билан шуғулланяпти. Мавсум аввалига қадар у майдонга тушишга тайёр бўлади.

Автоҳалокат туфайли анча вақт жамоа билан шуғуллана олмаган Иван Нагаев ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳозирча у индивидул тарзда машқ қилаётган бўлса-да, тез орада умумий гуруҳга қўшилиши кутиляпти.

Машғулотлар кўтаринки кайфиятда ўтаётганини эса суратлардан ҳам сезиш қийин эмас.

Бош мураббий Вадим Абрамов оёғидан жароҳат олгани сабабли машғулотларни бевосита майдонда туриб ўтказиш вазифасини Марат Мифтахудинов бажармоқда.

Вадим Карленович эса барча жараённи майдон четидан туриб бошқариб бормоқда.

"Локомотив" янги йилга қадар машғулотларни Тошкентда олиб боради. Январ ойи аввалида эса Бирлашган Араб Амирликларига ўқув-йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:34, 24.12.2014.
Ўқилди: 4566 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.