Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда

"Андижон" сафида янгилар бор

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичини давом эттирмоқда. 15-дан 29 декабрга қадар мўлажалланган ушбу йиғиннинг иккинчи ҳафтаси ҳам бошланди. Машғулотлар Шўрбулоқ даҳасидаги ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг сунъий қопламали майдонида олиб бориляпти. Шунингдек, футболчилар ҳар икки кунда бир тренажёр залида ҳам шуғулланишмоқда.

“Андижон” бош мураббийи Эдгар Гесс Германияга кетганини хабар қилгандик. Шу боис биринчи йиғин унинг ёрдамчилари бошчилигида ўтмоқда. Гесснинг ёрдамчиси Олег Тюлькин 22 ва 23 декабрь кунлари Тошкентда ташкил этилган мураббийлар семинарида иштирок этиб қайтди. Бу пайтда машғулотларни Виталий Легай, Қаҳрамон Абдуқодиров ва Сервер Эсетов ўтказишди.

Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, бу йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилган маҳаллий футболчиларнинг деярли барчаси машғулотларда қатнашмоқда. Биргина Баҳром Абдураҳимов бетоблиги боис йиғинда иштирок этмаяпти. Ўтган ҳафта таркибда кўринмаган жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Раҳим Қодиров сешанба куни сафга қайтди.

Янги ўйинчилардан дарвозабон Элдор Исабоев ушбу ҳафтадан машғулотларда иштирок этмоқда. Ўтган йили биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган Исабоев ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. Шунингдек, ўз вақтида “Андижон”нинг асосий ва ёшлар жамоаларида ўйнаган Исроил Турсунов, Лочин Долимов, Дилмурод Мамаюсупов, Жасур Йўлдошев, Шояд Муллажонов каби футболчилар бундан ташқари Виталий Зотеев, Ринат Муслимов ва Акмал Эргашев ҳам машғулотларда қатнашишмоқда. Бу футболчиларнинг тақдири қандай кечиши ҳозирча маълум эмас.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 22:55, 26.12.2014.
Ўқилди: 4370 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик