Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Сербиялик Неманья Матичнинг укаси Урош Матич Македония терма жамоаси учун ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Сербия миллий терма жамоаси ва “Челси” жамоасининг асосий ярим ҳимоячиси бўлган Неманья Матичнинг укаси Македония терма жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақида Македония Футбол федерацияси раҳбари Илчо Георгиоскининг сўзларига асосланиб, “Reuters” агентлиги хабар берган.

“Урош терма жамоамиз учун керакли ўйинчи. У Сербия ёшлар терма жамоаси сафида 7та ўйин ўтказган, лекин энди у Македония фуқаролигини қабул қилиб, шу юрт термаси учун ўйнайди”, – дейди Георгиоски.

Македония терма жамоаси Евро-2016 ўйинларида қатнашиш учун саралаш босқичида “C” гуруҳидан ўрин олган ҳамда Словакия, Испания ва Украинадан кейин 4-ўринда бормоқда. Бу терма жамоадан қуйида эса Беларусь ҳамда Люксембург терма жамоалари жойлашган.

Маълумот учун, 24 ёшли Урош Матич Нидерландия чемпионатида қатнашувчи “НАК” жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Ака-укаларнинг бошқа бошқа терма жамоалари сафида ҳаракат қилишлари жаҳон футболига бегона эмас. Хусусан, ганалик ака-укалар — Кевин Принц ва Жером Боатенгларнинг каттаси Гана учун ўйнаса, кичиги немис фуқаролигини қабул қилган ҳолда Германия терма жамоаси сафида майдонга тушишни танлаган. Шунингдек, бу ака-укалар икки терма жамоа ўртасидаги баҳсларда бир-бирига рақиб сифатида ҳаракат қилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:45, 28.12.2014.
Ўқилди: 3753 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.