Оғирлик вазнига қарасмасдан жаҳоннинг энг яхши боксчиси Флойд Мейвезер-кичкина айтишича, WBO категорияси чемпиони Мэнни Пакьяо билан жанг қилиш учун қулай фурсат бўлгани тайёр эканлигини билдирди.
“Ҳамма гап вақтни танлашда деб ўйлайман. Ҳозир тўғри вақт, тўғри жой ва бу жанг ўтказилиши керак деб ўйлайман. Кўп йиллар давомида оммага ёлғон гапиришди. Кўп йиллар давомида бошқа томон оммани адаштириб қўйди.
Агар мен ҳозир Пакьяонинг ўрнида бўлганимда умуман оғзимни очмасдим. Мени нокаутга учратган бўлардилар, ўғрилик биланми ёки йўқми Тимоти Брэдлига ютқазган бўлардим, ахир охир-оқибат Пакьяо қўлини кўтаришмади. Кўп йиллардан бери одамлар гапиришади: “Мейвезер Пакьяодан қўрқади, у қўрқоқ”. Мен қўрқоқнинг жангини томоша қилишни хоҳламасдим. Бу бокс. Мен ўз ишимнинг устасиман. Менда доим стратегия бор. Ҳамма гап қандай ютишда. Одамлар ғолибни эслаб қолишади, мен эса ғалаба қозониш йўлларини излайман”, — деб championat.com Sherdog нашрига таяниб Мейвезер сўзларидан келтиради.