Халқаро спорт журналистлари AIPS 2014-йилнинг энг яхшиларини аниқлади. Сўровномада дунёнинг 91 мамлакатида спорт йўналишида фаолият юритаётган журналистлар иштирок этишди. Бу ҳақда olamsport.uz сайти хабар бермоқда. Демак, энг яхшилар рўйхати билан танишинг.
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси
1. Мануел Нойер (футбол, Германия) – 601 овоз (14,84%)
2. Рожер Федерер (теннис, Швейсария) – 537 (13,26%)
3. Криштиану Роналду (футбол, Португалия) – 518 (12,79%)
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб Германиялик дарвозабон Мануел Нойер тан олинди. Сўровномада иккинчи поғонадан швейцариялик ракетка устаси Рожер федерер жой олди. Португалиялик Криштиану Роналду эса 3-ўринни эгаллади.
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси
1. Серена Уилямс (теннис, АҚШ) – 843 (21,43%)
2. Даря Домрачева (биатлон, Беларус) – 483 (12,28%)
3. Марит Борген (чанғи пойгаси, Норвегия) – 473 (12,03%)
Аёллар ўртасида АҚШлик теннисчи Серена Уилямс йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Беларуслик биатлончи Даря Домрачева 2-ўринни, Норвегиялик чанғичи Борген эса 3-ўринни эгаллади.
Йилнинг энг яхши жамоаси
1. Германия (футбол) – 1562 (39,36%)
2. «Реал» Мадрид (футбол) – 489 (12,55%)
3. Швейцария (теннис) – 310 (7,81%)
Йилнинг энг яхши жамоаси номига футбол бўйича Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолиби Германия термаси тан олинди. Бу йил 4 та мусобақада ғолибликни тантана қилган Мадриднинг «Реал» футбол жамоаси иккинчи, Швейцария теннис жамоаси эса учинчи ўринларни эгаллашди.