Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Жеррард - футбол тимсоли. Стиви Жи ҳақидаги энг сара иқтибослар

Баҳо:
+ | -

Нафақат мерсисайд клубининг, балки замонавий инглиз футболининг тирик афсонаси Стивен Жеррард ёзда "Ливерпул"ни тарк этади ва фаолиятини хориж клубларидан бирида давом эттиради. Стиви Жининг клубдан кетиш ҳақидаги баёноти клуб мухлисларидан тортиб футбол жамоатчилигини ҳам чуқур ўйга толдиргани айни ҳақиқат.

Ушбу воқеа туфайли "Ливерпуль" клуби расмий сайти "қизиллар"нинг собиқ ўйинчилари, футбол дунёсининг афсонавий шахслари ва таниқли кишилари томонидан Стивен Жеррард даҳоси ҳақида билдирилган энг сара иқтибосларни чоп этди.

Брендан Рожерс: "Етакчи футболчи ва ажойиб инсон сифатида уни ўзим билан аввал бирга ишлаган кимгадир таққослай олмайман. У профессионализм ва ўз ишига масъулият билан ёндашиш мезонини янги босқичга кўтарди. Жеррард – мукаммал спортчининг ёрқин намунаси. Стивен – клуб идеалларини ўз манфаатидан ҳам устун қўювчи инсон. 

Жейми Каррагер: "Ливерпуль" ва бутун Англия футболи учун қайғули кун. Аммо менимча, Стивен Жеррард тўғри қарорни қабул қилди. Бошқа клубга ўтиш ёки фаолиятини якунлаш унга ўз кучига янада куч бағишлайди". 

Гари Линекер: "Стивен Жеррард бир неча мавсум давомида Премьер-лига ўйинларига зеб улашган футболчилардан. Шубҳасиз, Жеррард топ-ўйинчи".

Питер Маршалл: "Стивен Жеррард – "Ливерпуль" тарихидаги энг ёрқин афсоналардан бири. Эҳтимол, у Кенни Далглишдан ҳам буюкроқдир"

Терри Макдермотт: "Буюк инсон, буюк шахс, "Ливерпул"нинг буюк ўйинчиси. Кенни ва Сунесс юлдузлар тўла жамоада порлашган эди. Стиви эса фаолиятининг аксарият қисмини ўртача савиядаги футболчилар билан бирга ўтказди. Шунга қарамай, у кўплаб совринларни қўлга киритди".

Пол Далглиш: "Мен илк марта Стиви ўйинини кўрганимда у бор-йўғи 16 ёшда эди. Ўшандаёқ унинг ўзи хос характер ва маҳорат соҳиби эканини тушуниб етгандим. Ортда қолган вақт мобайнида у ўзининг ишончли ўйини ва майдонни кўра билиши билан ажралиб турди. Ҳозир ҳам ҳеч нима ўзгармаган".

Пеле: "Жеррард жуда яхши ўйинчи, ҳеч шубҳасиз у жаҳон футболи даражасидаги футболчи. Агар мен бош мураббий бўлганимда, дарҳол уни ўз жамоамга олиб келган бўлардим. 
Бразилия терма жамоасига айнан у каби собитқадам ўйинчи керак. Мен учун Жеррард барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлиб қолаверади".

Алекс Фергюсон: "У Англиядаги нуфузли футболчилардан бири. У ҳатто Виейрадан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга. Мен Виейра ниманидир нотўғри қилган демоқчи эмасман. Аммо ўйлашимча, Жеррард жамоаси манфаати учун имкониятидан ташқари кўп ишни қилади. Мен уни анча вақт давомида кузатиб келганман ва уни Кин билан қиёслашим мумкин. Тўп қаерда бўлмасин, Жеррард ўша нуқтада ҳозиру-нозир бўлади.  Таъбир жоиз бўлса, у абадий ёқилги манбайи. Табиийки, исталган мураббий уни ўз жамоасида кўришни орзу қилади".

Карло Анчелотти: "У – идеал футболчи. Стивен таянч ярим ҳимоячи ролини ҳам бажара олади, у ажойиб зарбалар, тўп узатмалари ва ўзигагина хос маҳорат соҳиби. Футболчилик фаолиятимда Жанкарло Антоньони ва Райнер Бонхоф ўйинидан завқ олардим. Бугун эса мен учун бундай футболчи Жеррард".

Зиннедин Зидан: "Мен уни дунёнинг энг зўр футболчиси деб ҳисоблайманми? Эҳтимол, Жеррард Месси ва Роналду сингари у қадар кўп эътиборни ўзига жалб этмасдир. Аммо бу жиҳат унинг дунё футболидаги асосий фигуралардан бири бўлишига тўсқинлик қилмайди. 
У ажойиб тўп узатмаларига эга, тўғри қарор қабул қила олади ва голлар уради. Лекин энг асосийси – унинг майдонда эканининг ўзиёқ бошқа футболчиларга ишонч бағишлайди. Бунга эса ўргатиб бўлмайди, чунки шундай туғилмоқ керак".

Патрик Виейра: "Энг кучли ярим ҳимоячи сифатида Стивен Жеррардни эътироф этган бўлардим. Мен бу ерда нафақат унинг футболчи сифатидаги иқтидорини, балки инсоний ҳислатларини ҳам инобатга оляпман. Ўйлашимча, у ҳамма вақт энг зўрлардан бири бўлиб қолса керак". 

Кака: "Англияда ҳамиша индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бўлган, мен Стивен Жеррард иқтидорининг ашаддий мухлисиман. Унинг шер каби юраги бор, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб тўп сура олиши Стивенни замонавий футболнинг ёрқин даҳосига айлантиради. У ўз даврининг энг мукаммал футболчиси".

Пепе Рейна: "Стиви ҳамиша ушбу клуб тимсоли, жамоа юраги бўлиб келган. Унинг майдонда бўлишининг ўзи футболдан завқланишимиз учун етарли эди. Стивен ҳар доим биз учун ибрат бўлиб хизмат қилган, чунки у ўз вазифасини катта иштиёқ ва бор кучи билан бажаради. У туғма жангчи". 

Гари Невилл: "Стивен Жеррард – дунё даражасидаги футболчи ва мен унинг "Юнайтед"да тўп суришини жуда ва жуда истагандим. "Бизнинг жамоага кўчиб ўт, – деб айтгандим Стивенга, меҳмонхонада эканимизда. – Мухлисларимиз сени бир зумда ёқтириб қолишади". Аммо у мийғида табассум билан: "Агар сен "Энфилд"га ташриф буюрсанг, мен сенга худди шундай шароитни яратиб бераман" деб жавоб қилганди.

Алан Хансен: "Ливерпуль" мухлислари уни яхши кўрадилар, чунки у ушбу клубнинг ажралмас бир бўлагидир. Қачонки у майдонга тушмаса ўйинга нимадир етишмаётгани дарҳол сезилади. Жеррард сингари футболчининг жамоангда бўлгани қандай бахт, чунки у билан "Ливерпуль" исталган рақибни енга олади". 

Марсель Десайи: "Жеррард ажойиб ўйинчи. Жарима зарбаларини у каби моҳирона ва мукаммал тарзда бажара оладиган бошқа футболчининг борлигини хаёлимга келтира олмайман. У универсал футболчи, рақибдан тўпни олиб қўйишда фаол, мунтазам равишда жамоадошларини қулай вазиятга олиб чиқишга интилади ва рақиб дарвозасини ўққа тутганида ўзи ҳам хавфли қуролга айланади. Бундан ташқари, у ҳақиқий етакчи ҳамдир".

Тьерри Анри: "Мен ҳамма вақт унинг фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам буюк ярим ҳимоячилардан бириб қолашини таъкидлаганман. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. У ҳамиша курашга тайёр туради ва мунтазам равишда гол уради, қолавераса, жамоаси ғалаба қозониши учун барча ишни қилади. У футболнинг тимсоли. Жеррард – бу  "Ливерпуль" дегани".

Питер Крауч: "Футболдаги фаолиятим давомида менга кўплаб таниқли футболчилар билан бирга тўп суриш бахти насиб этди. Аммо Стивен Жеррард – мен майдонда бирга тўп сурган энг зўр ўйинчи". 

Дитмар Хаманн: "Стивен Жеррард Ливерпулни тарк этади. Бир давр ўз ниҳоясига етмоқда. Ўйлашимча, у тўғри йўл тутди. Ажойиб инсон ажойиб фаолият юритди.  Барчаси учун раҳмат".

Дэвид Морисси: "Афсона кетяпти". 

Стивен Жеррард шахси билан боғлиқ рақамлар:  

Англия чемпионатида 116та гол – АПЛда тўп сурган барча ярим ҳимоячилар орасидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич;

Англия чемпионатида 494та ўйин - Премьер-лига ярим ҳимоячилари орасидаги энг яхши олтинчи натижа;

Англия чемпионатида 116та гол – "Ливерпуль" футболчилари орасидаги Робби Фаулер (128) ва Майкл Оуэн (118)дан кейинги энг яхши учинчи кўрсаткич; 

Еврокубокларда 40та гол – "Ливерпуль" тарихидаги энг яхши натижа;

3 карра Лига Кубоги ғолиби.

2 марта Англия Кубоги соҳиби.

1 марта УЕФА Кубоги ғолиби.

2 карра УЕФА Суперкубоги соҳиби.

1 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби. 

Маҳмуджон АЗИМОВ
тайёрлади

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 14:45, 03.01.2015.
Ўқилди: 7095 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.