Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабар қилишича,Австралияга Дубай аэропортидан учган Ўзбекистон терма жамоаси 14 соат парвоздан кейин Осиё Кубоги доирасидаги биринчи ўйини ўтказиладиган Сидней шаҳрига етиб борди.
Футболчиларимизни маҳаллий футбол мухлислари, шунингдек, Австралиядаги ўзбекистонлик футбол ишқибозолари кутиб олишган. Терма жамоамиз аъзолари Сиднейдаги машҳур Опера Уйига яқин жойлашган "Shangri-La" меҳмонхонасига жойлашди.