Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

"Олмалиқ": Ортга назар (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоамизнинг ортда қолган йиллар давомида қайд этган кўрсаткичлари, статистикаси ва қизиқарли маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

2008 йил Олмалиқ шаҳри футбол мухлислари учун эсда қоларли йил бўлганди. Олий лигада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида биринчи лигада иштирок этиб келаётган ОТМК жамоасига элитада қатнашиш имкони берилди. Ўтган етти мобайнида кончилар жамоаси бу имкониятдан нечоғли самарали фойдаланганлиги жамоа томонидан қайд этилган кўрсаткичларда акс этиб турибди. Ким учундир бу баландпарвоз гап саналиши мумкин, бироқ олий лигадаги илк иштирокидан бошлаб жамоа футболчилари орасидан турли ёшдаги терма жамоаларимизга номзодлар етишиб чиқа бошлади. Ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатларида Сухроб Султонов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов (БАА-2008), Фаррух Нурлибоев, Жавлон Гусейнов, Исроил Эргашев, Александр Лупашколар (Хитой-2010) қатнашишди. Жаҳон чемпионатларида жамоамиздан Достон Абдураҳмонов ва Зоҳир Пиримов (Миср-2009), Диёр Туропов (Туркия-2013) муносиб иштирок этди. Олимпия терма жамоасида ҳам бир қатор футболчилар "Олмалиқ"дан таклиф олишди. Шунингдек, мамлакат миллий терма жамоаси таркибида ҳам кончилар вакиллари пайдо бўла бошлади. Шавкат Муллажонов, Зоҳир Пиримов, Олег Зотеев, Санжар Шоаҳмедов, Диёр Туропов, Азамат Исроиловлар турли йилларда терма жамоа сафида майдонга тушишди. Бу каби кўрсаткичлар "Олмалиқ"да давомий бўлишига шубҳа йўқ. Негаки жамоада ўзбек футболида ўз ўрни ва мавқеига эга Игорь Шквирин бош мураббийлик қилаётган бўлса, унга катта мураббий лавозимида Геннадий Денисов кўмаклашмоқда. Юқорида тилга олинган иқтидорлар айнан мана шу дуэт томонидан кашф этилган десак, асло муболаға бўлмайди.

Бу йил жамоамиз таркиби сезиларли даражада ўзгариши кутилмоқда. Бундан жамоанинг ашаддий мухлислари хавотирга тушишаётгани ҳам бор гап. Аммо элитада ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлиб бораётган "Олмалиқ" ўсишда давом этади. Кетган футболчилар ўрни муносиблари билан тўлдирилади. Насиб этса бу йил ҳам жамоа шиддатли ва мазмунли ўйин намойиш этиб ўз мухлисларини қувонтиради.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 16:09, 04.01.2015.
Ўқилди: 2767 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.