Австралия яшил майдонларида ўтадиган Осиё Кубоги баҳслари ҳам яқинлашиб келмоқда.
Сир эмас-ки, юртимиз футбол ихлосмандлари мазкур чемпионатни интиқлик билан кутишмоқда. Зеро Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур мусобақада ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилмоқда. Мухлисларимиз эса дастлабки чемпионлик қўлга киритилишини исташмоқда.
Кеча терма жамоамиз "яшил қитъа"га етиб келди ва бугундан мусобақага тайёргарликни бошлаб юборишди.
Осиё Кубоги-2015 бошланишига 5 кун вақт қолди. Шуни инобатга олган ҳолда, биз ҳам сиз ўқувчиларимизни мазкур мусобақа борасидаги қизиқарли факт ва статистикалар билан таништиришда давом этамиз. Бугун эътиборингизга мусобақа учрашувлари бўлиб ўтадиган 5 стадион билан таништирамиз.
Қандай турнир: ОФК Осиё Кубоги
Қачон: 9-31 январь
Қаерда: Австралия
Melbourne Rectangular Stadium
Очилган йили: 2010 йил, май
Манзил: Мельбурн, Виктория
Сиғими: 30 000
Бўлиб ўтадиган учрашувлар: Очлиши маросими, олти гуруҳ босқичи ва битта чорак финал.
Мазкур стадионда футбол, регби лига ўйинлари ўтказилади. 2012 йил ЖЧ-2014га саралаш доирасидан ўрин олган Австралия ва Саудия Арабистони термалари ўртасидаги баҳс ҳам шу ерда бўлиб ўтган.
Шунингдек, турнирнинг очилиш маросими ва Австралия ва Қувайт термалари ўртасидаги баҳс 9 январь куни мазкур стадионда ташкил этилади.
Турнир давомида мазкур стадионда бўлиб ўтадиган учрашувлар:
9 январь Австралия - Қувайт(гуруҳ босқичи)
11 январь Эрон - Баҳрайн (С гуруҳи)
14 январь КХДР - Саудия Арабистони (B гуруҳи)
16 январь Фаластин - Иордания (D гуруҳи)
18 январь Ўзбекистон - Саудия Арабистони (B гуруҳи)
20 январь Япония - Иордания (D гуруҳи)
22 январь Чорак финал (А гуруҳи ғолиби - В гуруҳи иккинчи ўрни)
Stadium Australia
Очилган йили: 1999 йил 6 март
Манзил: Сидней
Сиғими: 84 000
Бўлиб ўтадиган учрашувлар: тўртта гуруҳ босқичи, битта чорак финал, битта ярим финал ва финал.
13 январь Уммон - Австралия (А гуруҳи)
10 январь Ўзбекистон - КХДР (В гуруҳи)
15 январь Қатар - Эрон (С гуруҳи)
19 январь Қатар - Баҳрайн (С гуруҳи)
23 январь D гуруҳи ғолиби - С гуруҳи иккинчи ўрни
26 январь Ярим финал
31 январь Финал
Brisbane Stadium
Очилган йили: 1914 йил
Манзил: Брисбен
Сиғими: 52 500
Бўлиб ўтадиган учрашувлар: олти гуруҳ босқичи ва битта чорак финал.
10 январь Саудия Арабистони - Хитой (B гуруҳи)
12 январь Иордания - Ироқ (D гуруҳи)
14 январь Хитой - Ўзбекистон (B гуруҳи)
16 январь Ироқ - Япония (D гуруҳи)
17 январь Австралия - Жанубий Корея (А гуруҳи)
19 январь Эрон - БАА (C гуруҳи)
22 январь B гуруҳи ғолиби - А гуруҳи иккинчи ўрни (чорак финал)
Canberra Stadium
Очилган йили: 1914 йил
Манзил: Брисбен
Сиғими: 25 011
Бўлиб ўтадиган учрашувлар: олти гуруҳ босқичи ва битта чорак финал.
10 январь Жанубий Корея - Уммон (А гуруҳи)
11 январь БАА - Қатар (C гуруҳи)
13 январь Қувайт - Жанубий Корея (А гуруҳи)
14 январь Хитой - КХДР (B гуруҳи)
15 январь Баҳрайн - БАА (C гуруҳи)
20 январь Ироқ - Фаластин (D гуруҳи)
23 январь C гуруҳи ғолиби - D гуруҳи иккинчи ўрни (чорак финал)
Newcastle Stadium
Очилган йили: 1970 йил 10 апрель
Манзил: Ньюкасль, Янги Жанубий Уэльс
Сиғими: 33 000
Бўлиб ўтадиган учрашувлар: икки гуруҳ босқичи, ярим финал ва учинчи ўрин учун.
12 январь Япония - Фаластин (D гуруҳи)
17 январь Уммон - Қувайт (А гуруҳи)
27 январь Ярим финал
30 январь Учинчи ўрин учун.