Ўзбекистонлик ФИФА реферилари Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко Осиё кубоги-2015да иштирок этиш учун Дубай орқали Австралияга етиб боришди.
Эътиборли томони, тарихда илк марта бир мамлакатдан икки ҳакамлар гуруҳи қитъа чемпионатида иштирок этади. Ҳакамларимиз бир ой аввал Малайзияда ташкил этилган семинарда иштирок этиб, синовдан ўтишди.
Афсуски, ушбу семинарда амалий машғулот ўтаётган ўзбекистонлик ФИФА рефериси ассистенти Маъмур Саидқосимов жароҳат олди. Бу ҳақда Равшан Эрматов “Интерфутбол” газетага берган интервьюси чоғида маълумот бериб ўтди.
Врачларнинг текширувига кўра, ҳакамнинг тўла соғайиб кетиши учун бир ой керак бўлиши аниқланган. Натижада Саидқосимовнинг Австралияга бора олмаслиги маълум бўлган. Коваленко гуруҳида унинг ўрнига захира ҳакамлар орасидан гонконглик лайнсмен қабул қилинган. Шунингдек, Валентинга Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Эрматов гуруҳида эса Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ишлашади.
Осиё кубоги-2015да иштирок этадиган ўзбекистонлик ҳакамлар:
Бош ҳакам: РАВШАН ЭРМАТОВ (Ўзбекистон, 1977)
1-ёрдамчи: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон, 1976)
2-ёрдамчи: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон, 1970)
Бош ҳакам: ВАЛЕНТИН КОВАЛЕНКО (Ўзбекистон, 1975)
1-ёрдамчи: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон, 1979)
2-ёрдамчи: Чоу Чун Кит (Гонконг, 1978)