Кириш Регистрация

Шахмат. Марат Жумаев - Ченнай турнири вице-чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Буюк Британиянинг Гастингс шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Hastings Masters турнири якунига етди. Мусобақада иштирок этган ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов (2502) 9 та тур якуни бўйича 6,5 очко тўплади ва якунда қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллади. Бешинчи поғонадан жой олган исроиллик гроссмейстер Максим Родштейн (2676) ҳисобида ҳам 6,5 очко бор.

Воҳидов сўнгги турда мезбон шахматчи Эзра Кирк (2308) билан ҳисоб-китоб қилди ва рақибини мағлубиятга учратди. Мусобақа ғолиблиги 8 очко тўплаган хитойлик Жао Жун (2585)га насиб этди. Бундан аввалги турда Жаҳонгир айнан Жаога имкониятни бой берган эди. Агар ҳамюртимиз ўша баҳсда рақибини таслим этганида, Гастингс турнири ғолибига айланган бўларди.

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида шахмат бўйича “7 th Chennai International Open Grandmaster Chess Tournament” мусобақаси якунланди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу турнирда ҳамюртимиз Марат Жумаев (2532) юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Қувонарлиси, Марат Жумаев мусобақа совриндорлари сафидан жой олди. Турнирнинг сўнгги 10-турида самарқандлик гроссмейстер қора доналарда украиналик Элдар Гасанов (2526) билан муносабатларига ойдинлик киритди ва дурангга имзо чекди. Сўнгги тур олдидан бир йўла 7 шахматчи 7 очкодан жамғаришганди.

Якунда 8 нафар гроссмейстернинг тўплаган очколари 7,5 тадан бўлиб қолди. Қўшимча кўрсаткичларга кўрагина россиялик Иван Попов турнир ғолибига айланди. Марат Жумаев эса мусобақа вице-чемпиони бўлди. Кучли учликка яна бир рус шахматчиси Михаил Можаров якун ясади.

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 09:57, 07.01.2015.
Ўқилди: 3538 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик