Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда тантанали равишда кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

ОК-2015 маҳаллий Ташкилий Қўмитаси Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликда Сиднейда Ўзбекистон миллий терма жамоасини тантанали равишда кутиб олди.

6 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси жойлашган «Шангри-Ла» меҳмонхонасида Ўзбекистон терма жамоасини тантанали равишда кутиб олиш маросими ўтказилди. Қайд этиш лозим, ушбу маросим чиройли ва ўзига ҳос атмосферада ўтказилди. Мазкур маросим таассуротлари Ўзбекистон терма жамоаси делегациясига жуда манзур бўлганини қайд этиш лозим.

Маросим давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Сиднейдаги болалар уйи тарбияланувчилари билан учрашиб уларга дастхат улашдилар.

Болалар уйи тарбияланувчилари билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси делегациясини «Шангри-Ла» меҳмонхнасида маҳаллий аборигенлар қавми ажойиб ва ўзига ҳос рақслар билан кутиб олди.

Шу куни Ўзбекистон терма жамоасига ОФК ва мусобақа ташкилий қўмитаси томонидан ажратилган махсус автобус берилди.

Қуйида мазкур маросим ва Ўзбекистон терма жамоасининг Сиднейдаги илк кунидан қизиқарли суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Жасур Ҳасанов болалар уйи тарбияланувчиларина дастхат улашмоқда.

Болалар Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари билан учрашувдан жуда хурсанд бўлишди.

 

Уларга дастхат беришдан ҳеч ким эринмади. Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бажонидил болаларга дастхат улашди.

Болаларнинг айтишича, улар Осиё Кубогида айнан Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишади.

Маҳаллий аборигенлар қавми.

Австралиядаги аборигенларнинг миллий рақси.

Рақсда нафақат болалар, балки ёши катталар ҳам иштирок этишди.

Кўринишидан анча чаққонга ўхшайдилар.

Эсдалик учун умумий сурат.

Ўзбекистон терма жамоасининг автобуси эса айнан шундай кўринишда.

Ўзбекистон терма жамоасини олиб юрадиган автобус ҳайдовчиси Маркнинг айтишича, унинг муйлови унга фақат омад келтиради.

 

 

 

 

 

 

 

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 18:28, 07.01.2015.
Ўқилди: 7538 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик