Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ФИФА рейтинги: Осиё кубоги олдида Ўзбекистон 3 поғона кўтарилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА дунё терма жамоаларининг 2015 йилдаги илк рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 поғона кўтарилди ва 71-ўринни банд этди.

Терма жамоамиз Иордания, Ироқ (2 марта) билан ўртоқлик ўйинларида ижобий натижага эришгани боис бироз юқорига силжишга муваффақ бўлди. Эрон (51), Япония (54) ва Жанубий Корея (69) терма жамоалари аввалги рейтингга нисбатан ўз ўринларини ўзгартиришмаган ва Осиёнинг энг яхши уч жамоаси бўлиб туришибди. Ўзбекистон эса қитъада улардан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Осиё кубоги-2015даги дастлабки рақибимиз — КХДР 150-ўринда қайд этилган бўлса, Хитой бир поғона юқорилаб, 96-ўринни банд этган. Саудия Арабистони эса 102-ўриндан қўзғалмаган.

Иордания терма жамоаси бирданига 12 ўрин "шўнғиган" бўлса (93-ўрин), Баҳрайн бирданига 12 поғона кўтарилган (110-ўрин). Ушбу жамоалар бу галги рейтингда энг кўп кўтарилган ва энг кўп пастлаган жамоалар сифатида қайд этилишди. Осиё кубоги мезбони — Австралия 100-ўрин билан мусобақани бошлайдиган бўлди.

Рейтингни Германия терма жамоаси бошқаришда давом этмоқда. Аргентина, Колумбия, Бельгия, Голландия, Бразилия, Португалия, Франция, Испания, Уругвай терма жамоалари Топ-10га киришган. Умуман олганда, жадвалнинг дастлабки 45та поғонасида ҳеч қандай ўзгариш юз бермаган.

Жадвалнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:17, 08.01.2015.
Ўқилди: 9093 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3308]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3165]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3121]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3086]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2958]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2801]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2796]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2067]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1980]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1954]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик