Футбол бўйича Кот-д’Ивуар терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби ярим ҳимоячиси Яҳё Туре кетма-кет тўртинчи марта Африканинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда BBC Sport хабар бермоқда.
Яҳё Туре бунгача 2011, 2012 ва 2013 йилларда ҳам Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Ушбу кўрсаткич бўйича у Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Самуэль Это’Ога етиб олди.
Маълумот учун, 31 ёшли Яҳё Туре 2010 йилдан бери “Манчестер Сити” футболчиси ҳисобланади ва 2014 йили клубнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Кот-д’Ивуар терма жамоасида 2004 йилдан бери 85 учрашув ўтказган.