Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Матия Настасич мавсум якунигача "Шальке" клубига ижарага ўтди.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик футболчи 2012 йили Фиорентинадан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Дебют мавсумида "Сити" таркибида 30та учрашувда майдонга тушган Настасич ўтган мавсумнинг кўп қисмини жарохати туфайли ўтказиб юборган эди. Ушбу мавсумда эса 21 ёшли ҳимоячи майдонга тушмади.
Аввалроқ "Шальке" футболчини мавсум якунида 13 млн еврога тўлиқ сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.