Кириш Регистрация

Сервер Жепаров: «Ульсан» билан шартнома имзолаганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Кореянинг «Ульсан Хёндэ» клуби "Ўзбекистон футболининг қаҳрамони Сервер Жепаров билан шартнома имзоланди", дея эълон қилди.

Одатда, Жанубий Корея клублари хорижий йиғинга кетишдан аввал барча трансфер ишларини якунларди. Аммо ҳозирда «Ульсан Хёндэ» аъзолари Таиландда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган бир вақтда клуб Сервер Жепаров ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси аъзоси Ли Чанг Йонг билан шартнома имзолади.

Бош мураббий Юн Жонг Хван: "Сервер Жепаров қанотларда ҳам, марказда ҳам бирдек ҳаракатлана оладиган футболчи. Бунинг устига у жамоани ғалабаларга етаклай олади. Унинг тажрибаси жамоамизга асқотишига ишонаман", дея ушбу келишувдан ҳурсандлигини яширмади.

Ўз навбатида Сервер Жепаров: "Мен «Ульсан» билан шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Бу жамоа билан одатдаги мақсадим - совринларга эга чиқишни истайман. Жамоа мухлисларидан стадионимизни тўлдириб бизни қувватлашларини сўрайман", - дея фикр билдирди.

Ҳозирча «Ульсан Хёндэ» Жепаров билан қанча муддатга шартнома тузилганлигини маълум қилмаган. Эслатиб ўтамиз, «Ульсан Хёндэ» клуби 2014 йилги мавсумда кей-лигада 6-ўринни эгаллаган. Корейс ОАВлари хабарига кўра, ўтган икки мавсумни Жанубий Кореянинг бошқа клуби "Сеонгнам"да ўтказган Жепаров 2 йил давомида клуби сафида 55 ўйинда майдонга тушиб, 13 та голга муаллифлик қилган ҳолда 5 та голли узатмани амалга оширган.
Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:23, 30.01.2015.
Ўқилди: 6589 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик