"Атлетико" ярим ҳимоячиси Арда Турон "Барселона"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги чорак финал жавоб ўйинида (2:3) бутсасини ечиб, қанот ҳакамига улоқтирганди.
Жамоа бош мураббийи Диего Симеоне футболчининг ушбу хатти-ҳаракатидан кескин норози бўлган ва унга ғазабини сочган. Мураббий билан уришиб қолгани учун Арда "Атлетико"ни тарк этиши мумкин.
Вазиятни "Арсенал", "МЮ", "Ливерпуль", "Интер", "Милан" ва "Рома" жамоалари кузатиб боришмоқда.
Туркиялик футболчи Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та го урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.