Аввал ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.
Мирзо Бедил
2003 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, минимал 0:1 хисобида мағлуб бўлган. Тенг курашлар остида кечган ўйинда Андрес Иньестанинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал этган эди. Ўша вақтларда гарчи гуруҳдан чиқолмаган бўлса-да, ёшларимиз Аргентина, Мали каби термаларга қарши ёрқин ҳужумкор ўйин кўрсатиб, мухлис ва мутахассисларда илиқ тассурот қолдирган эди. Кейинчалик бу жамоамиз футболчиларининг айримлари миллий терма жамоага жалб этилишди, саноқлилари легионерга айланишди, яна кимларнидир шу бўйи деярли кўрмадик.
Иньеста эса “Барселона”га қайтди, секин-аста асосий таркибга жалб этилди, жамоа рулига Гвардиола келгач асосий таркибнинг доимий аъзосига айланди, нафақат жамоасида балки дунё футболида энг кучли футболчилардан бирига айланди. Шу футболчи ва унинг термасига қарши тенгма-тенг ўйнаган бизнинг шоввозлар эса бу пайтда олий лигамизда захира ўриндиғини иситиб онда-сонда майдонга тушишар ёки ўринбосарлар жамоасида тўп суриб, ўз вақтини кутиш билан банд эди. Ишонганимиз Александр Гейнрих эса ЦСКА захира ўриндиғини “иситиш” билан банд эди.
Давоми "Мухлис минбари" блогида.