Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Реал» «Барса» билан орадаги фарқни оширди

Баҳо:
+1 | -

"Реал Мадрид" Испания чемпионати 16-турининг қолдирилган ўйинида ўз майдонида "Севилья"ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Аммо ушбу ғалаба Анчелотти жамоаси учун осон қўлга киритилгани йўқ.

Шундоқ ҳам Роналдусиз ўйнашга мажбур бўлаётган жамоа ўйин бошиданоқ кетма-кет икки нафар муҳим футболчисидан айрилди. Дастлаб Серхио Рамос, кўп ўтмай Хамес Родригес жароҳат туфайли майдонни эрта тарк этишди. Хамес эса майдонни тарк этгунга қадар жамоаси учун муҳим голни уришга улгурганди (12-дақиқада).

Унай Эмери шогирдлари биринчи бўлимда жуда яхши ўйнашди, фақат яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади. Витоло ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ бирга бир вазиятда Касильясни доғда қолдира олмаган бўлса, Иборра Икерни алдаб ўтиб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Витолонинг яқин масофадан йўллаган яна бир зарбасини "Реал" сардори қайтаришга муваффақ бўлди.

Андалусияликлар ҳам мажбурий ўзгаришга қўл уришди. Бензема билан тўқнашиб кетган дарвозабон Бетуга 4-5 дақиқа давомида тиббий ёрдам кўрсатилди. Ушбу кичик танаффусдан кейин ташкил этилган ҳужумда Хесе Родригес жамоасининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда "Реал" нисбатан ишончлироқ ўйнади. Аммо яратилган вазиятлардан Хесе, Иско, Бензема фойдалана олишмади. Ўйин охирига бориб севильяликлар босимни оширишди ва бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Бурчак тўпидан кейин ташкил қилинган ҳужум пайтида Витоло деярли барча футболчиларни алдаб ўтиб, Аспасга пас берди. Яго 2-3 метрдан бўш дарвозани ишғол қилди.

Сўнгги 10 дақиқа давомида устунлик "Севилья"да бўлди, аммо мезбон жамоа ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Натижада "Реал" "Барселона" билан очколар фарқини 4тага етказди.

Анчелотти жамоасини дам олиш кунлари "Атлетико"га қарши Мадрид дербиси кутмоқда. Ушбу ўйинда Роналду жамоага ёрдам бера олади. Аммо Марсело сариқ карточкалар туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Бугун жароҳатланган Рамос ва Хамеснинг аҳволига тез орада ойдинлик киритилади. Шунингдек, Пепе ва Коэнтрау ҳали жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб улгуришмади.

Испания чемпионати. 16-турнинг қолдирилган ўйини
"РЕАЛ МАДРИД" - "СЕВИЛЬЯ" - 2:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 1:0 – 12 Хамес, 2:0 – 36 Хесе, 2:1 – 80 Аспас.
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа, Рамос (Начо, 9), Варан, Марсело, Иско (Ильярраменди, 90), Хамес (Хесе, 27), Бэйл, Хедира, Кроос, Бензема.
Севилья – Бету (Рико, 35), Наварро, Каррису, Фигейраш, Колодзейчак, Мбиа, Криховяк, Витоло, Иборра, Деулофеу (Видаль, 54), Бакка (Аспас, 67).
Огоҳлантиришлар: Фигейраш (41), Наварро (42), Варан (45), Мбиа (45), Марсело (60), Каррису (66), Витоло (71), Видаль (76), Иско (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:35, 05.02.2015.
Ўқилди: 12222 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.