"Реал" клуби томонидан "Севилья"га қарши ўйинда ҳимоячи Марселога кўрсатилган сариқ карточкани бекор қилиш ҳақидаги апелляциясига Испания спорт административ суди рад жавобини берди.
Чемпионатнинг қолдирилган ўйинининг 60-дақиқасида "Севилья" футболчиси Виктор Витолога қарши ишлатилган фол учун Марсело огоҳлантириш олганди. Бразилиялик футболчининг ўзи ушбу вазиятда рақибга тегмаганини таъкидлади. "Қироллик клуби" тегишли видеоисботни тақдим этганди.
Суд қарорига кўра сариқ карточка ўз кучида қолдирилди. Огоҳлантиришлар сони йиғилиб қолгани боис Марсело "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Шунингдек, Анчелотти жамоасига жароҳатлар боис Рамос, Пепе, Хамес Родригес, Модрич ёрдам бера олишмайди. Роналду эса 2та ўйиндан иборат дисквалификациядан кейин майдонга қайтади.
"Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги Мадрид дербиси 7 февраль, шанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.













