Ўта оғир вазн тоифасида иштирок этувчи россиялик чарм қўлқоп устаси Александр Поветкин Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди. Бу ҳақда кенгашнинг расмий сайтида хабар берилган.
Ушбу рейтингнинг биринчи поғонасини америкалик Брайант Женнингс эгаллаб турган эди, бироқ у ўз мавқеидан воз кечиб, Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA) ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) версиялари бўйича жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган Владимир Кличко билан жанг ўтказишга қарор қилди.
WBC рейтингида 2-поғонани кубалик Майк Перес, 3-ўринни эса британиялик Тайсон Фьюри эгалламоқдалар.
Поветкин 2014 йилнинг октябрида бўлиб ўтган ўзининг охирги жангида камерунлик Карлос Такамани 10-раундда нокаут билан мағлуб этиб, WBC’нинг “кумуш” унвони соҳибига айланган эди. Россиялик боксчи профессионал боксдаги фаолиятида 28 марта ғалаба (20 тасида нокаут билан) қозониб, бир марта мағлубиятга учраган.