Германиянинг "Вольфсбург" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Айнтрахт"га қарши учрашувдаги ҳатти-ҳаракатлари учун 20 минг еврога жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи "Айнтрахт"га қарши учрашувдаги вазиятлардан бирида тўп узатувчи болага (болл-бой) нисбатан қўпол муомалада бўлган ва уни ҳақорат қилган.