"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби мавсум сўнгида "Вильярреал"да ижарада ўйнаётган яримҳимоячи Денис Черишевни қайтармоқчи, дея хабар беради AS.
"Қироллик клуби" россиялик футболчига худди Хамес Родригес берилган ролни тақдим қилмоқчи - Черишев Роналду ва Бэйлга ўринбосар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Черишев "Вильярреал"да ой футболчиси деб топилди. Ушбу мавсум Денис 20 учрашувда тўрт гол урди ва 9 голли узатма оширди.