Театрда саҳна ортида актёрлар билан тенгма-тенг меҳнат қиладиган ижодкорларга нисбатан ҳурмат билан “парда орти заҳматкашлари” дея таъриф беришади. Футболда ҳам - худди шундай. Биз яшил майдонда ўн бир нафар футболчини кўрамиз. Уларнинг ортида эса, мураббийлар штабидан ташқари турли ташкилий ишларни бажарувчи бутун бошли бошли жамоа иш олиб боради. Айниқса, жамоада шифокорнинг ўрни беқиёс. Чунки, футбол майдонида ғалаба учун аёвсиз жанг кетиши боис жароҳатлар кўп учрайди. Бугунги суҳбатдошимиз - футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори — Аброр Пирриев.
- Аброр ака, Осиё кубоги – 2015 дан қандай таассуротлар билан қайтдингиз?
-Таассуротларим улкан, боиси бундай катта футбол мусобақасида иштирок этиш ва ундаги мухитда яшаш ҳар қандай инсонга унутилмас онларни ҳадя этади. Австралиядан завқли, ҳаяжонли, аламли ва қувончли дамлари билан хотирамда қоладиган бўлди. Чемпионатдан олган илиқ таассуротлар мени қалбимда узоқ сақланиб қоладиган бўлди.
- Шифокор сифатида мусобақанинг қайси жабҳалари сизда ўзгача таассурот қолдирди?
- Барчамизга яхши маълум, биз мусобоқага узоқ тайёргарлик кўрдик ва шу давр мобайнида аҳил жамоа шаклланди. Бу борада мураббийларимизга қойил қолиш керак! Улар барчани жипслаштириб, иноқ бир оилани ташкил қилишди. Биз бир оиладек фаолият олиб бордик. Ҳар ўйиндан олдин мадҳиямизнинг баралла янграши билан жўр бўлиб куйлашимиз! Нақадар қувончли онлар... . Буни фақат ўша муҳитда бўлган инсонгина хис қилиши мумкин. Мени хурсанд қилган томони, Хитой термасидан учралган мағлубиятдан кейин футболчиларимиз ўзини йўқотиб қўйишмади, аксинча янада жипслашиб, мураббийлар маслаҳатларига амал килиб, Саудия Арабистонига қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришди. Натижаси эса барчага маълум, ҳа биз араблардан устун келдик, бу ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди. Ўйиндан кейинги ширин хотираларни эса унутиб бўлмайди! Дарҳақиқат, биз ўша куни жуда ҳам бахтли эдик.
- Бу сафарги чемпионатда футболчиларимизнинг жисмоний жиҳатдан анча шаклланганлигини кўриш мумкин эди, бу нима билан боғлиқ?
-Бу футболчиларимиз ва мураббийлар штаби хизматининг маҳсули эди. Биз бу сафарги чемпионатга ҳар жихатдан яхши тайёргарлик кўрдик. Ҳориждаги йиғинлар доирасида, тактик усуллар билан биргаликда, ўйинчиларни жисмоний тайёргарлигини юқори нотага олиб чиқишга ҳаракат қилдик. Шифокор сифатида ҳар бир ўйинчимизнинг жисмоний ҳолатини ўрганиб бордим. Меҳнатларимиз самараси билиниб, ўйинчиларимиз ҳар қалай жисмоний жиҳатдан яхши ҳаракат қилишди.
- Одил Аҳмедов Жанубий Корея билан ўйиннинг 15-дақиқасидаёқ алмаштирилди, жароҳати жиддий эдими?
-Тўп учун курашда Одилнинг чаноқ-сон бўғими лат еди ва кейинчалик сон мушакларидаги пайдо бўлган оғриқ ўйинни давом эттиришига ҳалақит берди. Шу сабабли уни алмаштиришга қарор қилдик.
- Мусобака давомида бирор футболчимиз жиддий жароҳат олмадими?
Бундай узоқ муддатли йиғин ва мусобака мобайнида кичик жароҳатлар ва ҳар хил саломатик билан боғлиқ касалликлар бўлиб туради. Ислом Тўхтахўжаев ва Одил А=медовларнинг олган жароҳатларини бунга мисол қилиб кўрсатишим мумкин. Шунингдек, Тимурнинг қош ёрилиши. Эьтибор қаратсангиз, у аввали Осиё кубогининг дастлабки учрашувида қоши ёрилиган бўлса, Австралияда эса сўнгги учрашувда ҳам қоши ёрилди. Ўйинларимиз Австралиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтди. Биласизми, у ернинг иқлими бизникидан кескин фарқ қилади. Яъни бир шаҳарда ҳаво илиқ бўлса, иккинчисида уни аксини кўриш мумкин, шу сабабли баьзи футболчиларимизда шамоллаб қолиш ҳолатлари учради. Умуман олганда футболчиларимизни узоқ муддат сафдан чиқарадиган ёки соғлигига жиддий зиён етказувчи бошқа касалликлар бўлгани йўқ.
- Сизни фаолиятингизга бефарқ бўлмаган аксарият мухлислар “Локомотив” таркибида кўринмай қолганлигингиз билан қизиқишмоқда?
- 2014 йилнинг оҳирги ойларида миллий терма жамоамиз Осиё кубогига тайёргарлик доирасида кўплаб йиғинлар, ўртоқлик учрашувларини ўтказди ва мен терма жамоа ихтиёрида бўлганим сабабли, клубга етарлича ёрдам бера олмадим. Барчага аёнки, клуб олдига ҳам катта вазифалар қўйилган шунингдек, машғулот ва йиғинларда ҳам доимий равишда шифокор назорати талаб қилинади. Шу сабабли, клуб мутасаддилари билан келишган ҳолда асосий таркибга бошқа шифокор жалб этиб, мени ёшлар билан ишлашимни ва шу орқали терма жамоадаги фаолиятим бемалолроқ бўлишини келишиб олдик.
- Янги ташкил қилинаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий Маркази тўғрисида нима дея оласиз?
- Тез кунларда ушбу Марказ қурилиши тугалланиб, ўз фаолиятини бошлаши кутилмокда. Марказ энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таьминланиб, унда ўзимизнинг мутаҳассислар билан биргаликда чет элдан жалб этилган соҳа ҳодимлари ҳам фаолият олиб боришади. Марказ нафақат футбол, балки бошқа спорт йўналишидаги спортчиларимизни ҳам тиббий кўрикдан ўтказади. Шу билан бирга ҳозирги кунда спортчиларимизнинг аксарияти чет элларда катта маблағлар эвазига тиббий жарроҳлик ва реабилитацион даво чораларини қилдиришмоқда. Марказни ишга туширилиши эса, бундай ишларни ўзимизда ҳам бажарилишига замин яратади. Шунингдек, келгусида ушбу Марказ нафақат спортчиларимизга шифо бағишловчи муассаса, балки спорт шифокорларини малакасини ошириш ва спорт тиббиёти йўлидаги илмий изланишларни олиб борувчи ва уларни ҳаётга татбиқ этувчи зиё масканига ҳам айланади.
Xайрулло ВАСИЕВ суҳбатлашди
Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» дарвозасига гол урди (видео) [6708]
«Ланс» - «ПСЖ» ўйинида Ҳусановга неча балл қўйилди? [4380]
Зидан фақат иккита жамоада ишлашга тайёр [2829]
"Реал" футболчиси жамоани тарк этади, сабаби... [2638]
"Манчестер Юнайтед" учта футболчи учун 200 миллион евро сарфлаши мумкин [2554]
Флик ортиқ "Барселона" юлдузига ишонмайди [2358]
Левандовски "Атлетико"дан учралган мағлубият сабабини айтди [2062]
Левандовски "Барселона"нинг асосий камчилигини айтди [1859]
Мбаппе Флорентино Пересга ваъда берди [1771]
2024 йилда нархи сезиларли ошган футболчилар рейтинги [1752]