"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириши мумкин.
El Mundo Deportivo хабарига кўра, бразилиялик 31 ёшли футболчи ёзда каталонияликлар сафини тарк этишга тайёр.
Манбада келтирилишича, "ПСЖ" Дани Алвесга қулай шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳолда парижликлар Грегори ван дер Вил билан хайрлашишлари мумкин.
Дани Алвесга, шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.













