Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Расман: «Манчестер Сити» ҳужумчисини Бундеслига клубига сотди

Баҳо:
+ | -

18 ёшли қанот ҳужумчиси Рейган Хески фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиради. «Манчестер Сити» вингери «Кёльн» клубига ўтди. Бу ҳақдаги маълумотлар Германия жамоасининг расмий сайтида пайдо бўлди.

Хески «эчкилар» таркибида 2031 йилнинг ёзига қадар тўп суради — унинг меҳнат шартномаси айнан шу муддатга мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, «Манчестер Сити» ўз тарбияланувчиси учун икки миллион евро ишлаб олади.

«Шаҳарликлар» ёшлар жамоаси таркибида Хески ўтган мавсумда 40 та ўйинда иштирок этди. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 16 та голли узатма мавжуд. Инглиз ҳужумчиси асосий жамоа либосида атиги бир марта — Англия лига кубоги доирасидаги «Хаддерсфилд»га қарши ўйинда етти дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Киритилди: 19:01, 18.07.2026.
Ўқилди: 2469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик