Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес борасида ўз қарорини ўзгартирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «қироллик клуби» 2024 йилги «Олтин тўп» соҳибини сотиб олмоқчи бўлган, бироқ кейинроқ бу фикридан қайтган эди.
Бироқ журналист Серхио Валентиннинг хабар беришича, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Родрини шахсан ўз жамоасида кўрмоқчи. Манбага кўра, ярим ҳимоячининг ўзи ҳам «қаймоқранглилар» сафига қўшилишни истайди.
Журналистга кўра, «Реал» раҳбарияти Моуриньюнинг илтимосига ижобий жавоб берган ва Жаҳон чемпионати-2026 якунлангач, Родрини сотиб олишга уриниб кўришни ваъда қилган.
Жорий мундиалда 30 ёшли хавбек барча еттита учрашувда майдонга тушди, аммо голли ҳаракатлари билан ажралиб турмади.













