Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Эрик Геретс: «Бунёдкор» тезкор футболчилари ҳисобига ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ва "Ал-Жазира" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманига дастлаб абу-дабиликлар бош мураббийи Эрик Геретс ташриф буюрди.

— Биринчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, тўп назорат қилишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳужумкор ўйнашга ўтдик. Ҳимоядаги хатолар оқибатида бугун гол ўтказиб юбордик, — дея кириш сўзи билан бошлади бельгиялик мутахассис.

— "Бунёдкор" бугун ниманинг эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?
— "Бунёдкор" таркибидаги 4-5 нафар тезкор футболчи бугун яхши ўйнади. Улар бугун натижага жиддий таъсир кўрсата олишди.

— Биз бугун кучли "Ал-Жазира"ни кўрмадик. Асосий эътибор БАА миллий чемпонатига қаратилганми?
— Йўқ, бундай эмас. Биз бугун ғалаба учун ўйнадик. Ҳар иккала бўлим ҳужум қилдик. Ғалаба учун ҳаракат қилдик.

— Вучинич нима учун бугун ўйнамади?
— У бир ҳафта ичида 3та ўйинда майдонга тушганди. Шунингдек, паспортини алмаштириш учун Черногорияга бориб келди. Бунинг учун уёққа 7 соат, ортга 7 соат давомида учди. Унда чарчоқ йиғилиб қолганди.

— Ҳакамлик борасида нима дея оласиз?
— Биз билан боғлиқ вазиятда ҳакам қизил карточка берди, бироқ ҳудди шундай вазиятда у "Бунёдкор" футболчисига сариқ карточка берганди.

— Бугунги натижа кейинги фаолиятингизга таъсир қиладими?
— Бундай деб ўйламайман, жамоамиз миллий чемпионатда яхши ўйин кўрсатяпти. Бугунги мағлубият туфайли истеъфога чиқмасам керак. "Ал-Жазира"да фаолиятимни давом эттираман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:02, 17.02.2015.
Ўқилди: 10112 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик