Ҳасанали Қодировнинг сайтда эълон қилинган охирги мақоласи нақадар долзарб эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз. Дарҳақиқат, нафақат ўзимизда балки бутун дунёда ҳам футбол ҳозирда кимларгадир яхшигина фойда келтирадиган даромад манбаига айланган. Хоҳ қонуний бўлсин, хоҳ ноқонуний бўлсин. Футболчининг иқтидори, унинг жамоа учун қилган хизматлари иккинчи даражада. Бизнес оламидаги пойгада ютқазилмаса бас. Тўғрисини айтсам, бундан 20 йиллар илгариги футбол ҳозиргига қараганда анча томошабоп десам ишонаверинг. У пайтлар футбол мухлислар учун ўйналарди. Ҳозир эса...
Ўшанда Ромарио, Р.Бажжо, Абеди Пеле, Веа, Жинола, Ван Бастен, Гуллит, Маттеус, Клинсманн каби футбол усталари кўрсатган чиройли ўйинлардан олам-олам завқ олардик. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ҳақиқий жангга гувоҳ бўлишарди. Инглизларнинг оламга совғаси бўлмиш Футбол аталмиш санъат бугунги кунга келиб, афсуски, кимларнингдир чўнтагини қаппайтирадиган воситага айланди. Спортнинг орқасидан пул топишни мақсад қилган ўша корчалон футболчининг Яратган инъом этган истеъдодидан ёки мухлислар ишончидан шундай усталик билан фойдаланадики, ҳайратдан ёқа ушлайсан киши. "Арсенал" ниҳоят 10 йил деганда соврин ютди. Унгача жамоанинг мақсади фақат бизнес соҳасида муваффақиятга эришиш бўлди деса ҳам бўлади. "Канонирлар" сафига бу 10 йил оралиғида қанчадан-қанча футболчилар келиб-кетишмади, дейсиз.
Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.