«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида «Шальке»га қарши ўйинда ўз ҳисобига битта гол ёзди.
Ушбу гол португалиялик футболчи фаолиятидаги еврокубоклардаги 76-гол бўлди. Ушбу кўрсаткич бўйича 30 ёшли футболчи «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Реал» жамоаси собиқ сардори Раулга етиб олди. Энди ҳар учала футболчи еврокубоклар бўйича тўпурарлар рўйхатини бошқаришмоқда.