Москванинг "Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов нима учун бизнинг мамлакатимизни танлаганини маълум қилди.
"Нима учун Ўзбекистон терма жамоасини танлаганман? Бу ҳақда ҳеч қачон ўйламаганман.
Келиб чиқишим ўзбекми? Ота-онам рус миллатига мансуб. Кўпчилик мухлислар менинг Россия терма жамоаси учун ўйнай олмаслигимдан ажабланадилар", - дейди клубнинг Youtube каналидаги онлайн-конференциясида.
Эслатиб ўтамиз, Денисов "темирйўлчилар" таркибида 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У 52 учрашув ўтказиб икки гол урган.