Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Сергей Лушчан: “Ан-Наср”ни кучли ва кучсиз томонларини яхши биламиз

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушчан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этди.

- Аввало, ёқимли кутиб олишгани ва яхши шароитлар яратиб бергани учун “Ан-Наср” футбол клубига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчи эдим. Олдинда жудаям қизиқарли баҳс кутиб турибди. Рақиб оддий жамоа эмас – Саудия Арабистони чемпионатининг бугунги кундаги энг кучли клуби. Бундай жамоа билан куч синашиш қизиқарли, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Ан-Наср” клуби ҳақида қандай маълумотларга эгасиз. Умуман рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз?
- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, “Ал-Наср” Саудиянинг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси. Шундай экан жамоани синчковлик билан ўргандик. Рақиб иштирокидаги сўнгги пайтлардаги деярли барча учрашувларни кўрдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ўзимиз учун қайдлар белгилаб олганмиз.

- “Бунёдкор” гарчи “Ал-Жазира”дан устун келган бўлса-да, жамоангиз ҳали тўлиқ спорт формасида эмас. Бу ҳолат Сизни хавотирга солмаяптими?
- Бизни қандай ҳолатда эканлигимизни эртанги баҳс кўрсатиб беради. Рақибни ўрганиш жараёни яхши бўлди. Энди уларга кучли жиҳатларини кўрсатишга йўл қўймаслигимиз лозим. Шунингдек, биз айни пайда қодир бўлган ўйинимизни кўрсата олсак, ўйлайманки натижа биз учун ижобий бўлади.

- Жамоангизда йўоқтишлар борми?
- Йўқ, ҳаммаси жойида. Ар-Риёдга максимал кучли таркибимиз билан келганмиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ар-Риёд, Саудия Араббистони 

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:38, 23.02.2015.
Ўқилди: 5442 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик