Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал - Бухоро
27/04 19:00 ОКМК - Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги ғалаба футболчиларники, улар характер кўрсатишди»

Баҳо:
+1 | -

"Насаф" ва Тракторсозий" жамоалари ўртасидаги ўйиндаги кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— Барчани ғалаба билан табриклайман. ОЧЛда осон ўйин бўлмайди. Асосийси биз ғалабага эришдик. Футболчиларимиз характер кўрсатишди. Бундай йигитлар билан фахрланаман. Бугунги ғалаба футболчиларники, улар характер кўрсатишди.

— Иккинчи бўлим олдидан қандай сеҳрли сўзлар айтдингиз?
— Биринчи бўлимда болаларда ҳаяжон бўлди. Танаффусда имкониятдан фойдаланиш кераклигини таъкидладим.

— Коблашнинг ўйини чиқмади?
— Тўғри, у жамоага бирдан киришиб кетиши қийин кечди. Умид қиламан, кейинчалик жамоага киришиб кетади. Коблаш шундай бўлсада рақиб ҳимоячиларини қийнаб қўйди.

– Баҳром Абдураҳимовни мухлислар майдонда кўришни исташганди?
— Баҳром Абдураҳимов ва Илҳом Юнусов техникага таяниб ҳаракат қиладиган футболчилар ҳисобланишади. Бугунги ўйинда жисмоний бақувват ўйинчилардан фойдаландим.

— Учта марказий ҳужумчи схемасидан ҳам фойдаланишни режалаштирганмисиз?
— Футболчиларни амплуасига кўра қайдномага киритилгани билан ўйин давомида алмашиб ҳаракатланишади.

— Одил Ҳамробеков ёш бўлишига қарамасдан бугун юқори савияда ўйнади. Унинг ҳаракатлари ҳақида фикрингиз?
– Унинг ҳаракатларидан ўзим ҳам қониқдим. Ишонаманки, у жамоанинг энг ишончли фигураларидан бири бўлиб етишади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 20:56, 25.02.2015.
Ўқилди: 7154 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик