Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн - Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол - Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа - Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Виталий Денисов: «Йўлкирага ҳам пул топа олмаган вақтларим бўлган»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” ҳимоячиси Виталий Денисов Sovsport.ru нашри билан суҳбатда бўлди ва Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё Кубогида қандай иштирок этганини сўзлаб берди. Шунингдек Денисов футболчилик фаолияти давомида кўрган кечирганларини ҳам сўзлаб берган.

- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини чорак финалда якунлашга мажбур бўлди. Бу таназзулми?
- Шундай бўлиб чиқмоқда. Агарда олдимизга вазифа қўйилган эканми, бу шунчаки гуруҳдан чиқиш бўлиб қолмасдан, максимал мақсадни кўзлаши шарт эди. Биз финалгача боришни кўзлагандик, афсуски ўхшамади. Жанубий Корея билан бўлган ўйинда қўшимча вақтларгача етиб бордик. Кейин эса кореяликлар гол уришди. Аммо биринчи бўлимда биз ҳам гол уришимиз мумкин эди, шунчаки буни кўрмай қолган бўлсангиз керак.

- Мағлубиятдан сўнг йиғламадингизми?
- Йўқ. Охирги марта ўз уйимизда Иорданиядан мағлуб бўлганимизда йиғлаганман (жаҳон чемпионати саралаши, 2013 йил, 10 сентябрь). Ўшанда мен жуда ва жуда хафа бўлгандим. Кўз ёшларим ўз ўзидан чиқиб кетганди.

-  КХДР терма жамоаси ҳақида бирор қизиқарли нарса ҳикоя қилиб беришингизни кутмоқдамиз?
- Бу мамлакат ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш учун National Geographic телеканалини юбориш керак. Фақат шунда ҳаммасидан бохабар бўлиш мумкин. Бу мамлакат ҳақида маълумот жуда кам. Терма жамоаси ҳақида-ку, умуман гапирмайман. Биз рақиб ҳақида бирор бир ўртоқлик ўйини ёки бошқа учрашувлардан лавҳалар орқали маълумон олганмиз. КХДРни Қатар ва яна қайсидир терма жамоага қарши ўтказган ўйини орқали ўрганганмиз. Улар ҳақида турли гап сўзлар юради. Мағлубиятга учраганларни қаттиқ жазолашлари ҳақида эшитганмиз. Аммо бу ҳақида бирор нарса ҳикоя қилиб бера олмайман.

- Австралиялик мухлислар КХДР – Ўзбекистон ўйинида кореяликларни жуда қўлладилар. Бу ҳақида эшитдингизми?
- Йўқ. Аммо Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувда Ироқ ва Австралия мухлислари бизни қўллашганини биламан. Хитойдан мағлуб бўлганимизда эса ироқлик мухлислар меҳмонхонага келиб, бизга тасалли беришган эди. Бунинг сабабини билмайман, балки бу терма жамоалар ўртасида қандайдир рақобат бордир.

- Сиз терма жамоа ўйинларида “Локомотив”да бўлгани сингари ҳужумга ўтмайсиз ва шу сабабга кўра танқид қилинасиз?
- Мен бу танқидларга мутлақо қўшилмайман. Келинг терма жамоа ва клубни ўзаро таққосламайлик. Футбол шундай нарсаки, баъзан олдинга ўтишга тўғри келади, баъзан эса ҳимояда ишлаш керак. “Локомотив”да ҳам шундай бўлади. Ҳа, мен терма жамоада кўп ҳам олдинга ўтавермайман, чунки у ерда бошқача услубда тўп сурилади. Агарда терма жамоада бирга ўйнайдиган йигитлар билан “Локомотив” либосида майдонга тушсам ҳам худди шундай ўйин намойиш этган бўлардим. Мен бу билан Ўзбекистон терма жамоаси таркиби кучсиз, деб айтмоқчи эмасман. Аксинча, бизда марказий ярим ҳимоя жуда кучли. Шунчаки, бу футболчилар билан ўйин сал бошқача қурилган бўларди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Рашидов билан ЦСКА қизиқиш билдиргани айтилган эди. Буни тасдиқлай оласизми?
- Бу ҳақида эшитмаган эканман, аммо ростан ҳам шундай бўлиб чиқишини жуда истаган бўлардим. Чунки Сардор жуда яхши футболчи, кучли иқтидор ва иштиёққа эга. Унга омад ёр бўлишини тилайман.

-  Сизнинг мақсадингиз 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқишми?
- Албатта. Бу вазифани бемалол амалга оширса бўлади. Биз узоқ йиллардан буён ЖЧ атрофида юрибмиз. Ҳар сафар нимадир етмай қолади. Масалан охирги саралашда Корея ўз уйида Эрон билан дуранг ўйнаганда биз жаҳон чемпионатига йўл олган бўлардик. Аммо улар ютқазиб қўйдилар. Шунингдек Баҳрейн билан бўлган пенальти можаросини ҳам эслаб ўтишим мумкин.

-  Охирги вақтларда Россия футболида пул билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- Мен ҳеч қачон миллионерлардек яшамаганман. Албатта супермаркетларда нархларнинг кўтарилиши менга ёқмайди. Ҳар ҳолда аввалги нархлар анча яхши эди. Аммо бу қийинчилик мени қўрқита олмайди. Чунки бундан анча ёмонроғини кўрганман.

Масалан Нижний Новгородда ўйнаганимда бир неча ой маош беришмасди ва ҳатто стадионга бориш учун йўлкирага ҳам пул топа олмай қолган вақтларим бўлган. Ўша қарздорлик ҳозиргача ҳам узилмаган. Футболда шунақаси ҳам учраб туради...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:25, 27.02.2015.
Ўқилди: 5701 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.