Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

“Бавария” бош мураббийи аварияга учради

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси бош мураббийи бўлган испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола билан йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳодиса 2 март куни юз берган, аммо бу ҳақидаги хабар бугун маълум қилинган. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2 март куни Мюнхен йўлида Audi RS6 русумидаги автомобилида ҳаракатланаётган Гвардиола олдиндаги машинага бориб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким шикастланмаган. Гвардиола бу вазиятда масалани иккинчи ҳайдовчи билан ўзаро, полиция аралашувисиз ҳал қилишга уринган. Гувоҳларнинг айтишича, у иккинчи ҳайдовчи билан жуда хушмуомалалик билан гаплашган, лекин тез орада воқеа жойига йўл ҳаракатини назорат қилувчи ходимлар етиб келишган. Бундан кейинги жараёнлар маълум эмас.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола 2013 йилдан бери “Бавария” жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. У немислар жамоаси билан Германия чемпионати, мамлакат Кубоги, УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 21:57, 03.03.2015.
Ўқилди: 12687 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6456]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5005]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4131]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3469]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3220]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3134]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2933]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2883]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2504]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2144]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик