Шу йилнинг 30 май куни ўтказилиши керак бўлган Испания кубоги финал учрашуви бўлиб ўтадиган стадион номи ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Аввалроқ "Барселона" президенти Хосеп Бартомеу ва "Атлетик" раҳбари Хосу Уррутия Испания кубоги финал учрашувини ўтказиш учун энг мақбул стадион "Сантьяго Бернабеу" экани борасида бир тўхтамга келишганди. Агар финал Мадридда ўтказилса, ҳар бир жамоа мухлисига 40 мингтадан жой ажратилишига келишишганди. Стадионнинг ижараси учун Испания футбол федерациясига "Реал"га 1 миллион евро таклиф қилди. Аммо "Қироллик клуби" ўз стадионида Испания финал баҳсини ўтказишга рози бўлмади. Бир йил аввалги Испания кубогининг финал ўйини учун "Месталья" стадиони учун "Валенсия"га шундай сумма тўланганди.
Мадридликлар нима учун ушбу таклифга рад жавоби беришгани номаълум. Испан нашрларининг маълумот тарқатишича, "Реал" ўзининг азалий рақиби — "Барселона" финалда ўйнаётгани учун таклифга рад жавобини берган.
"Мадрид" 2012 йилда ҳам худди шундай ҳолатда "Бернабеу"да "Барселона" ва "Атлетик" жамоаларига Испания кубоги финалини ўтказишга ижозат бермаганди. Каталонияликлар "Реал" аренасида ўтказилган 7та финал баҳсининг 6тасида ғалаба қозонишганини эслатиб ўтамиз.
"Барселона" финал баҳсининг "Камп Ноу"да ўтказишни истамаяпти. Номзод стадионлар рўйхатида "Месталья" (55 минг мухлис) ва "Олимпия" (58 минг) стадионлари ҳам бор.