Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 0-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Регби. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси халқаро турнир ғолиби!

Баҳо:
+1 | -
Жорий йилнинг 7-8 март кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида регби бўйича ўтказилган “Asian Olympic Pre-Qualifier” халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.    Биринчи кун бўлиб ўтган баҳсларда терма жамоамиз аъзолари Ҳиндистон (12:5), Жанубий Корея (22:7), Филиппин (17:5) ва Эрон (32:0) терма жамоаларини мағлуб этди. Иккинчи кунги баҳсларда ҳамюртларимиз гарчи Гуам терма жамоасига 10:12 ҳисобида имкониятни бой берганликларига қарамай, ҳал қилувчи финал баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.    Финал учрашувида мезбон Ҳиндистон терма жамоасини йирик 38:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, бош совринни қўлга киритди.    Энди вакилларимиз 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Олимпия ўйинларининг йўлланмаси учун бўладиган саралаш ўйинларида иштирок этади. Саралаш баҳслари шу йилнинг ноябрь ойида Гонконг ва Токио шаҳарларида бўлиб ўтади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:31, 09.03.2015.
Ўқилди: 3814 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик