"Қора бозор"
Баҳо: |
+0; -0
|
Ҳар йили қишки мавсумда ўзбек футболида 1та манзара кузатилади. Ё зўринг бўлсин, ё заринг деганларидек, Тошкент грандлари билан бир қаторда молиявий бақувват бўлган қолган жамоалар футболчи ҳарид қилишда рақобатга киришади.
Тўғри, деярли барча мамлакатларда шундай. Кўзга кўриниб қолган футболчи карьерасида туб бурилиш ясашига имкон берадиган клубга ўтиш пайига тушиб қолади. Бизда вазият бироз бошқача. Терма жамоа назарига тушиш ёки ҳорижга йўл олиш учун энг яхши йўл иккита: "Пахтакор" ёки "Бунёдкор" ихтиёрига бориб қўшилиш. Терма мураббийлари бош жамоа эшиги барча учун очиқ эканини таъкидлаб ўтишса ҳам, пойтахт грандлари футболга бўлган муносабат нуқтаи-назаридан Ўзбекистондаги идеал вариант бўлиб қолаверишади. Ҳеч бўлмаганда вилоят клубларидаги ёрқин ўйини эвазига бош жамоа назарига тушган футболчига биринчи галда тошкентликларнинг ўзи таклиф билан чиқади.
Шу ўринда савол туғилади: қолган клубларчи?
Ҳозир "Пахтакор" ва "Бунёдкор"га 2та ("Шўртан" ва "Локомотив"), яна ҳам тор доирада оладиган бўлсак "Локомотив"нинг ўзи рақобатчилик қилмоқда. Бу яхши албатта. Бироқ бу жамоалар ихтиёрига келиб қўшилаётган футболчиларнинг орқасидан ким фойда кўрмоқда деган ҳақли савол туғилади. Аргентиналик футболчи Карлос Тевез Манчестердан кета олмай гаранг. Сабаби оддий – қачонладир керагидан кўп бўлган шартномага имзо чекиб қўйган. Ўзбек трансфер бозоридаги воқеалар ривожини кўриб, бизда бу каби мустаҳкам шартнома фақатгина 2та клубда бор деган хулосага келиш мумкин. Йўқса Ония "Динамо"ни огоҳлантирмай Тошкентга кўчиб келмасди. Аксинча оладиган бўлсак, Тошкентда ижарада юриб чарчаган футболчилар ўзларига янги клуб топишга уриниб кўришарди.
Ҳозир диққат-марказда Ислом Тўхтахўжаев турибди. Унинг қайси клуб сафига бориб қўшилиши норасмий бўлсада аниқ. Қолганлар эса чиқмаган жондан умид илинжида ҳаракатга тушиб қолишган. "Нефтчи"даги Саркисянни футболга қизиқиши бўлмаган аёллар ҳам таниса керак. Ҳамма Тўхтахўжаев муаммоси билан оввора бўлиб турган бир пайтда, Юрий аканинг жим туриши ғалати кўринмаяптими? Холматовдан воз кечаётганда футболчига қўшиб "Пахтакор"ни ҳам терга ботирган мутахассис, Тўхтахўжаевда жим туриши керакмиди? Яна ўша гап: бизда клуб ва футболчи ўртасида тузиладиган шартнома мустаҳкам бўлмаган. Вадим Абрамов ёки бошқа яна кимдир нари борса "Нефтчи" устозини рози қилса бўлди-да! Тўхтахўжаевнинг ўзи ҳам жон деб Тошкентга келади. "Нефтчи"-чи? Шу кунгача бир амаллаган клуб – кунини кўришда давом этади, шундайми?
Ғоятда кулгули воқеалар бор бизда. Самвел Бабаян Баҳриддин Ваҳобовга "Тошкентга бир келиб кет" дейди-ю, уни ўз сафига қўшиб олади. "Қизилқум"-чи? "Нималар бўлаяпти ўзи" деб қараб қолаверади. Ҳаммаси жуда оддий ва жўн.
Мана шунинг учун ҳам бизга ўша футбол агентлари керак. Уларнинг бош кўтариши Бабаян ва нони яримта бўлаётган бошқа кимгадир балки ҳуш келмас. Бироқ ҳафа бўлишга ўрин йўқ. Бабаян кабилар ҳам футболга керак. Агар ҳар бир клубнинг Давлатов ёки Бабаяни бўлганида, қолган клублар бу қадар бўш бўлмасди. Ҳокимнинг ёрдами билан кўтармасини олган мураббийлар кетидан бир қатор "шайка"сини эргаштириб юрмасди. Бизда мана шундай: ўйинчи олиш учун "Нефтчи", "Металлург" ёки қайсидир клуб билан келишиш шарт эмас. Саркисян ёки Мирсодиқовни рози қилиш, ҳеч бўлмаганда ҳокимнинг футболга қўл силтаганидан унумли фойдаланиш кифоя. Агар шундан кейин ҳам клубларнинг молиявий аҳволи яхши ва барқарор бўлса демак мен футболни мутлақо тушунмайман. Олий лига клублари вилоят ҳокимларининг қовоқ-тумшуғига қараб қолаверса вазият яхшиланмайди. Жалилов шов-шув бўлган "100 минг"ини олиб, керак футболчиларнинг кетига тепади. Ўрнини эса "шайка"лари билан тўлдириб, тўранинг кўзи учун уларни "ўйин қаҳрамони" деб эълон қилаверади. Клуб манфаати шахсий манфаатдан кейинги ўринда турар экан аҳвол яхшиланмайди.
ЎФФ ҳам футболчи ва мураббийларни ҳуқуқий томондан ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилотга асос солмаса, ўша "100 минг"ни олганига пушаймон бўлганича мураббий тўрадан калтак еб қолади. Ёки қайсидир футболчи ўзи истамаган ҳолда қайсидир клубга қарам бўлиб қолаверади.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
MRBEST |
Сана: 14.01.2012 19:47. MRBESTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
GIGANT |
Сана: 09.01.2012 17:21. GIGANTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DUKCHI |
Сана: 07.01.2012 15:21. DUKCHIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DUKCHI |
Сана: 07.01.2012 15:19. DUKCHIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERENADA |
Сана: 07.01.2012 09:29. SERENADAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERENADA |
Сана: 07.01.2012 09:21. SERENADAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
XORAZMSHOX |
Сана: 07.01.2012 00:46. XORAZMSHOXга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALMUNIYA |
Сана: 07.01.2012 00:39. ALMUNIYAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
CHEMPION |
Сана: 06.01.2012 21:51. CHEMPIONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ONLINE |
Сана: 06.01.2012 16:46. ONLINEга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол — театр. Бизга сценарийсиз театр керак!
- Уларга ёрдам керак
- Миссионер Ривалдо
- План бажарилади, вассалом!
- "Қора бозор"
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги