A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Блог

Уларга ёрдам керак

Баҳо:
+0; -0

“Бугунги кунда мураббийлар клубда фақатгина 10 фоиз ишни бажаришади, қолганини биз ҳал қиламиз!” Москванинг “Спартак” клуби президенти Леонид Федуннинг матбуотда янграган фикрлари асоссиз эканини фактлар ёрдамида исботлашга ҳаракат қиламиз.

Роман Абрамович, Фларентино Перес каби инсонлар ҳақида барчамиз яхши биламиз. Кези келса Федунни назарига ҳам илмайдиган бу жаноблар ўз клублари учун барча нарсани муҳайё қилишган. Перес барчаси ўзига боғлиқ эмаслигига икки қайта иймон келтирган шахс ҳисобланади. Дунёнинг энг кучли футболчиларини Мадридда тўплаб “галлактикос” номини олишдан бошқасига ярамади Перес. Федун ўша имкониятларнинг чорак қисмини ҳам “Спартак” учун бермаган. Бироқ кўкрак кериши оламни бузади.

Ироқ терма жамоаси 2007 йил Осиё кубогини қўлга киритганда, футболчилар кўчманчи қабила мисол майдон излаб чарчашганди. Ўзбекистон 1994 йил Хиросима қаҳрамонига айланишидан олдин, жамоанинг сафарга бориши молиявий сабаблар туфайли катта сўроқ остида турганди.

Ютуқ футболчиларники, мағлубиятга мураббий айбдор! Аччиқ ҳақиқат баробарида адолатсизликнинг бадбўй ҳидлари анқиб турадиган жумла, шундай эмасми? Мураббий натижа учун жавобгар бўлгани сабаб, ҳамиша икки ўт орасида яшаб келади. Унинг ҳаётида бўладиган стресслар, паст-у баландликларнинг ҳар бирига тўхталишнинг иложи йўқ. Аммо буни тушуниш ва ҳис қилиш учун, албатта мураббий бўлиш шарт эмас.

“...ўқитувчилар?! Чиқар ҳаммасини! Тракторчилар пойлаб қолишди...” Раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг ўқитувчилардан алами бўлмаган. У шунчаки билимдан пулнинг қадри ўтиб кетганини танқид остига олган.

Қадрига ачинган ўқитувчи балки йиғлагандир ўшанда. Бироқ сатирадан барчамиз яйраб кулганмиз. Аслида ҳам шундай. Умрини футболга бағшида қилган, бунинг учун йиллаб билим олган мураббийларнинг сариқ чақалик хурматлари йўқ бизда. Бироқ амали бор шундай инсонлар борки, �улар тарихнинг дарра урдириш борасидаги “ҳизмат”ини яхши англаб етишган. Сув қилиб ичиб юборишган.

Виктор Жалилов Самарқанднинг “Динамо” клубини тарк этди. Бу аслида кутилган янгилик. 2010 йилги мавсумда 14та клубнинг 10таси бош мураббийларига жавоб бериб юборган! Бу йил ҳисобидан эса 4та мутахассис иш жойи билан хайрлашиб бўлди. Бироқ Жалиловнинг қай тариқа ҳайдалгани кутилмаган янгилик. Футбол жамоатчилигини уйғотиши керак бўлган янгилик!

Ўтган йил Маматказин билан ҳам шунга ўхшаган воқеа содир бўлгани ҳақида эшитиб, буни шунчаки миш-мишга йўйиб қўя қолгандик. Бу сафар эса минг афсуски, барчаси ҳақиқат! Бу гаплар ЎФФ раҳбарларининг қулоқларига етиб бормаган деб ишонтирмоқчи бўлсангиз, оввора бўлганингиз қолади.

Федун ҳаётий шиорига айлантирган юқоридаги фикрлар асоссиз бўлса ҳам, у мард инсон – барчасини тан олиб турибди. Бироқ ўзбек футболида Федунни назарига илмайдиган шахслар борки, улар қолган 10 фоизни ҳам ўзларидан деб билишади. Мураббийларнинг ишига буринларини суқиб, энг якунда истеъфо талаб қилишади.

“Ўзбек мураббийлари аслида биздагидан кучлироқ. Биз бунга амалда шоҳид бўлмоқдамиз”. Гаджи Гаджиев, Александр Мостовой каби рус футболининг етакчи инсонлари шундай фикр билдиришди. Ва бу фикр асносида мамлакатимиздаги мураббийлар курсларининг меҳнатини бутун МДҲ мамлакатларига ўрнак қилиб кўрсатишди.

Луис Фелиппе Сколари Тошкентда фаолият олиб бораётганда, мураббийлар учун лекция ўқиб беришини сўрашди. Бразилия билан жаҳон чемпиони, Португалия билан Европа вице-чемпиони бўлган мутахассисга лекция осон бўлмади. У билган нарсалардан ўзбек мураббийларининг ҳам хабари бўлар, бизникилар амал қиладиган принциплар эса Сколари учун янгилик эди. Мураббий лекцияни қандай ўқиган бўлса, “Бунёдкор”ни ҳам шу тариқа бошқарди. Ундан аввал ва кейин “қалдирғочлар”га устозлик қилган Миржалол Қосимов бўлса камтаргина футболчилар билан Сколаридан юқорироқ чўққини забт этганди.

Зико Ўзбекистонда фаолиятини бошлаши билан, унинг услубини кузатиш иштиёқидаги кишилар кўпчиликни ташкил қиларди. Том маънода тайинли машғулот ўтказа олмаган Зико ЦСКА вариантини афзал билди. Бироқ на Москва “армиячилар”ини бошқара олди ва на “Олимпиакос”да натижа кўрсатмади!

Солиштириб кўринг: Сколари ёхуд Зико амалда бизникилардан устун эмас. Улар кучли жамоалар билан ном қозониб бўлишган. Энди эса ўша ном ўзлари учун ишламоқда.

Шкирин “Олмалиқ” сафида, Ҳайдаров “Пахтакор”да ёки Қосимов “Бунёдкор”да улардан кўп меҳнат қилаётган бўлиши мумкин. Лекин бу жиҳатлар дунё футболи жамоатчилигинг эътиборида бўлмайди. Клубларимиз раҳбарлари эса барча айбни осонгина мураббийларга ағдаришади.

Номма-ном санашимиз кимларнингдир иззат-нафсига тегиб кетмасин. “Пахтакор”, “Шўртан” ва “Бунёдкор”нинг собиқ раҳбарлари орасида мураббийнинг ишига аралашувчилари бўлган! Биз барча биладиган клубларни келтириб ўтдик ҳалос. Қолган жамоаларда ҳам мураббий қўнимсизлигига айнан раҳбарлар сабабчи бўлса ажаб эмас.

Мураббийдан натижа талаб қилишади. Мураббий эса шароит. Шу оннинг ўзидаёқ ўша мураббий раҳбарнинг кўзига совуқ кўриниб қолади. Футболни ўзича тушунувчи раҳбар таркиб танлашда ўз фикрини устун билади. Натижа ёмон бўлгач мураббийни ишдан олади.

Эдгар Гесс тажрибали мутахассис. “Шўртан” у билан Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди, халқаро майдонда тарихда илк бор ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди, ОФК кубогининг “ўлим гуруҳи”дан эсон-омон ўтиб олди. Бу йил ҳам у натижа кўрсатиши мумкин эди. Бироқ раҳбарларнинг ҳалал бериши Гесснинг кайфиятига таъсир кўрсатди.

Гессдан аввал Агамуродов билан қир-пичоқ бўлган “Шўртан” раҳбарлари, Гессдан кейин яна уни қайтариб келишди. Раҳбарларда ҳақиқий футбол принципи бўлганда, ҳеч қачон синаб кўрилган мутахассисни қайта тайин қилишмасди. Агамуродов ўзини хурмат қилганда, қоралаб кетгани Ғузорга қайтиб бормасди. Ҳеч бўлмаганда яна ўша раҳбарларнинг қўлига!

“Мураббийлар тайёрлаш курсларини тўхтатиб қўйса ҳам бўлади. Улар қанча маблағ ва вақтларини сарф этиб, “С”, “Б”, “А” ва “ПРО” лицензиялари йўлида ҳаракат қилишмоқда. Бироқ клубларимизда уларга ишлаш учун имконият беришмаяпти. Мен ўз меҳнатимга ачинаман! Биз тайёрлаётган мураббийлар ҳеч нарсага ярамас эканлар, уларни ўқитишдан не фойда?” Рустам Акрамовчалик ўзбек мутахассисларини яқиндан биладиган бошқа инсонни билмаганимиз сабабли, унинг ҳузурига боришга қарор қилгандик.

Пичоқ бориб суякка тақалмоқда. Мураббий ва футболчиларни ҳимоя қилувчи восита йўқ экан, клуб раҳбарларининг ўзбошимча ҳатти-ҳаракатлари уларнинг хўрланишига сабаб бўлаверади. Жуда кўплаб мамлакатларда Профессионал футболчи ва мураббийларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи уюшмалар фаолият олиб боради. Тахминан 2000 йилларда Ўзбекистонда ҳам футболчиларни ҳимоя қилиши керак бўлган касаба уюшмаси тузилиб, унга Игорь Шквирин раҳбар этиб тайинланганди. Бироқ бу нарса қандай тез амалга оширилган бўлса, умри ҳам шунчалик қисқа бўлди. Клубларда миллионлаб пуллари қолиб кетаётган футболчи ва мураббийлар талайгина. Уларни ҳимоя қилувчи тайинли ташкилотнинг йўқ экани бунга асосий сабабдир.

Ушбу мақолани ўқиётган тегишли шахслар ўзбек футболи келажагига бефарқ бўлмасалар, мақола Мираброр Зуфаровичнинг қўлига қадар етиб бориши керак. Келаси йили Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган қизлар мундиалига мезбонлик қилади. ФИФА расмийлари пойтахтимиз Тошкентда шунчаки қароргоҳ қуриб ўтиришмайди. Улар ўзбек футболининг бугуни ва истиқболи билан албатта танишиб чиқишади.

Икки йил олдин ҳам ҳакамларнинг нохолислиги ва уқувсизлиги футболимизга катта зарар келтирарди. Бироқ ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар бошқармасининг ташкил этилиши, бу борада катта ютуқ бўлди. Равшан Эрматов Ўзбекистон юзи бўлиб турибди, унинг кетидан ҳам бир қатор умидли ҳакамлар етишиб чиқмоқда. Мухлислар кўз ўнгида олий лига клублари очиқчасига “ўлдирилмаяпти”.

Навбат мураббий ва футболчиларни ҳимоя қилишга етиб келди. ЎФФ президенти барча жабҳаларда ўсиш бўлиши учун ҳаракат қилаётган бир пайтда, клуб раҳбарларининг ўзимбошимчаликлари футболнинг асосий иштирокчиларига жабр қилмоқда. Айни пайтда ОФК ва ФИФАнинг бутун эътибори бизда бўлиб турганда, уларнинг кўнглини қолдирадиган ишларга чек қўйиш лозим. Ўзбекистонни текшириш учун юборилган комиссия вакилларини яхши дастурхон билан алдашимиз мумкин. Бироқ ташкилотларни бутунлай алдаб бўлмайди. Бугун Ўзбекистоннинг футболга ихтисослашган ОАВсида пайдо бўлаётган хунрезликлар ҳақидаги чиқишлар, тез орада Осиё ва Россия орқали жаҳон матбуотида чоп этилиши катта эхтимол. Энг муҳими биз ўзимизни алдамайлик. Бу билан футболнинг ривожланиши, клубларнинг профессионал мақомга чиқиб олиши қийин кечади.

Виктор Борисовнинг ишларига аралашилмади – у Ўзбекистон ёшларини тарихда илк бор жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Ахмад Убайдуллаевга эркинлик яратилди ва у тарихни такрорлади. Евстафеев бугун барчанинг оғзида, унга тўхталиб ўтирмаймиз.

Роберт Гайнинг атрофида шундай раҳбарлар бор эди, Қосимов хоҳламаган кишилар терма жамоада ишашарди – натижа яхши бўлмади. Абрамовга тўлиқ имконият тақдим қилинди. У миллий ва олимпия терма жамоаларини кутилган кўринишга келтира олди.

Мураббийларга шароит ва эркинлик керак. Буни клуб раҳбарлари ортиқча билсалар, ўзбек футболига жавобгар ташкилот мураббий ва футболчиларни ҳимоя қилсин. Токи улар моддий ва маънавий томондан тазйиқ остида қолиб кетишмасин!

Жалилов қаддини тиклаб олиши учун энди камида яна 100 йил меҳнат қилиши керак. У эркак киши, агар йиғлаш уят бўлмаганда бундан қайтиб ўтирмасди!

Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида тажрибаси бор инсонни бу қадар кузатиш шарт эмас. Илгари клублар мураббийларга шартномаси, боз устига клубнинг ундан қарзи бўлса ҳам шунчаки жавоб бериб юбориларди. ЎФФ барчасига индамай кўз юмдими, энди уларни савалашга ҳам ўтишди.

Биз кўп бора мақола ёзганмиз, лекин компьютер клавиатуралари бу қадар нафрат билан босилмаган. Олий лига мураббийлари орасида бизнинг жигарларимиз йўқ. Бироқ инсонийлик фазилати бу каби қабиҳ ишларни инкор этади.

Мураббийга ақл ўргатишдан осони йўқ. Таркиб белгилашни ҳамма билади, яхши кўради. Бироқ футболчиларни оптимал формада ушлаб туриш, уларни руҳий томондан тайёрлаш, футбол сабоқларини эринмай ўргатиш сиз-у бизнинг қўлимиздан келмайди. Мураббийнинг нотўғри кўрсатмалари натижасида турли мушак касалликлари, қон босимининг ошиб кетиши мумкин бўлган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Ғарб футболни илмий нуқтаи назардан талқин қилаётгани учун ҳам илгарилаб кетган. Тўпни зарб билан тепиш, стадион атрофини 2-3 марта югуриб чиқиш – бу машғулот эмас. Бу билан бир нарсага эришиб бўлмайди. Якуний фикр ўрнида яна Мираброр Зуфаровичга мурожаат қиламиз: “Футболчи ва мураббийларни ҳимоя қиладиган вақт келди!”

Шерзод РАЖАБОВ ва Диёр ИМОМХЎЖАЕВ

Киритилган сана: 27.01.2012 13:22. Ўкилди: 2560 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


NAMANGAN
Сана: 28.01.2012 10:43. NAMANGANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.