A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Блог

Футбол — театр. Бизга сценарийсиз театр керак!

Баҳо:
+0; -0

Ўлай агар, мақолани қандай бошлашни билмай қийналиб кетдим. Унинг чиройли чиқиши учун бўлган ҳаракатнинг касри бу. Айни вақтда эса ўша чирой ҳақидаги бўлмағур ўйдан воз кечдим. Ўйлаганимни қоғозга тушуравераман, ботини билан мутлақо ишим йўқ.

“Пахтакор” 4 йиллик танаффусдан кейин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бу 100 йиллик учун қилинган ишми ёки бошқа, айни вақтда мутлақо иккинчи масала. Факт шуки, “Пахтакор” Ўзбекистоннинг 9 карра чемпиони. Интрига ҳам гўёки ёмон эмас. Жамоа чемпионлигининг сўнгги тур олдидан ҳам маълум эмаслиги бунга мисол бўлади. Бироқ...

...биз фақатгина шу интрига билан чекланиб қолмаслигимиз керак, шундай эмасми? Боз устига, интригани кучайтириш йўли кўриниб турган бир пайтда. Эътибор беринг, бизнинг Олий лига клубларимиз бир мавсумда чемпионат доирасида 26та ўйин ўтказишади. Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатларида эса бу кўрсаткич 34-38тани ташкил қилади. Футболчиларнинг халқаро майдон, мамлакат кубоги ва терма жамоадаги ўйинларини ҳам қўшиб ҳисобласак Европада тўп сураётган футболчилар бизникилардан салкам икки баробар кўпроқ майдонга чиқишади. Жисмоний куч борасидаги номутаносибликка бу катта таъсир кўрсатмай қолмайди.

Тўғри, Европа қитъаси Осиёдан анча кичик ва бу миллий чемпиоат ўйинлари орасига бемалол халқаро мусобақаларни қўшиш имконини беради. Осиёда эса тақвимни тиғиз қилишнинг имкони йўқ. Австралия клублари Ўзбекистонга келиб кетиши ёки шунинг акси бўлиши учун энг камида 5-6 кун керак бўлади. Бу нафақат тақвимдаги тиғизликни кўтармайди, балки футболчиларнинг жисмоний ҳолатига ҳам нисбатан салбий таъсир кўрсатади.

Бироқ халқаро майдонда Ўзбекистоннинг кўпи билан 4та клуби тўп суриши мумкин. Қолган 10та клуб эса бутун бир йил давомида 26та ўйин билан чекланади. Мазкур 10та клубнинг катта эҳтимол билан мамлакат кубоги ярим финалига етиб кела олмаслигини инобатга олсак, ҳеч қандай терма жамоада тўп сурмайдиган Олий лига футболчиси нари борса 1 йилда 30та ўйинда майдонга тушади. Табиийки, мураббий ҳам ё шу 30та ўйинга етадиган жисмоний зўриқиш билан чекланади, ёки бўлмаса ўртада юзага келадиган катта танаффуслар сабаб шогирдларини бўлажак ўйинга ўзи хоҳлаган формада тайёрлай олмайди.

Мантиқан олиб қараганда, Олий лигадаги жамоалар сонини яна 2тага ошириш мумкин. Бироқ бу билан ҳеч нима ўзгармайди. Бор йўғи оддий клублар яна 4та кўпроқ ўйинда майдонга тушади, холос. Яна бир муҳим томони борки, Ўзбекистонда Олий лига талабига жавоб берадиган 16та клубнинг ўзи йўқ!

Қоидаси бўйича келаси йили Олий лигада “Сўғдиёна” ва “Гулистон” клублари тўп суриши керак. Сирдарё вилояти клуби бир йил аввал ҳам элитага қадам қўйган ва мардонаворлик билан Олий лигада ўйнай олмаслигини тан олган. Бир йил ичида клубда қандайдир катта ўзгариш бўлганига ишонмайман. Агар мен сезмай қолган ўзгариш юз бериб, “Гулистон” ўз олдига жиддий мақсад қўйган эрса ҳам, бу мақсад камида яна 2 йил туриб беришига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Қуйи лигада 3-4 ўринларни қўлга киритган жамоалар эса ҳақиқий 1-лига вакиллари. Уларда қачондир Олий лигага чиқиш мақсади бўлганига мен ишонайман.

Олий лига клублари сонини 16тага етказиш чемпионат интригасини янада тушириб берса ажаб эмас. Бу билан келишилган ўйинлар сони янада ортиши мумкин холос. Чемпионатнинг қаймоғи эса сўзсиз марказий ўйинлардир. Лидерларнинг ўзаро тўқнашувларидаги натижа энг муҳим факторлигини сақлаб қолиши керак. Масалан, Англия ёки Испания миллий чемпионатлари бу фикрга терс кўриниш олиши мумкин. Яъни “Реал” ҳар икки ўйинда ҳам “Барса”ни енгиб (ёки аксинча) чемпион бўла олмаслиги катта эҳтимол. Бироқ Испания чемпиони Эл-классикодан бошқа ўйинларидаги очколарини нисбатан ҳалол қўлга киритади. Бу ерда қайсидир ўйин сотилгани ҳақидаги ёқимсиз хабар эшитиш жуда қийин масала.

Бизда эса бу катта эҳтимол эканини ҳеч ким инкор қила олмайди. Мухлисларда аниқ факт бўлмаса-да, улар келишилган ўйинлар борлигидан хабардор ҳолда чемпионатни кузатишда давом этишади. Бу эса ўзини ўзи алдашдан бошқа нарса эмас. Мазкур ҳолат мухлис манфаатларини оёқ ости қилиш билан баробар. Зеро чемпионлик кимнингдир кабинети ёки яхшироқ савдолашгани билан эмас, балки майдонда ҳал қилиниши лозим. 
Мен қайсидир ўйин келишилгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Бироқ ўтказилган 182та ўйиннинг барчасини ҳалол дейдиган киши топилса, аниқки уни аҳмоққа чиқараман.

Мен юқорида марказий ўйинларга алоҳида эътибор қаратиб ўтдим. Бу бежизга эмас албатта. Марказий ўйинларга бўлган қизиқиш анча катта ва айнан шу ўйинлар сабаб чемпионат ўз обрўсини амал-тақал сақлаб туради. Бироқ уларнинг қандай вақтга тўғри келиши ҳам эътибордан четда қолиши керак эмас. Оддий мисол, Тошкентнинг “Локомотив” клуби дастлабки 6та турдаёқ миллий чемпионатни дастлабки 6таликда якунлаган клублар билан тўқнаш келди. Жамоа янги шаклланаётгани учун ҳам мавсумни олтиликда якунлаган беш клуб билан дастлабки 6та турда 12 очко йўқотиб улгурди. Ваҳоланки “темирйўлчилар” иккинчи давранинг 3та марказий ўйинида 2та ва ундан кўп гол фарқи билан зафар қучишди.

Биринчи давранинг марказий ўйинларида нисбатан кўпроқ очко жамғарган “Бунёдкор”, “Насаф”, “Шўртан” ва “Нефтчи” клублари иккинчи давранинг марказий ўйинларини биринчиси каби кўтаринки руҳда ўтказа олмади. “Бунёдкор”нинг терма жамоага номзод футболчилари бир эмас 4та фронтда кураш олиб боришаётганди. Бундан ташқари жамоанинг ОЧЛда шарқий минтақага тушиб қолгани ҳам клуб ишларини анча қийинлаштирди. Масалан 20 март куни Жанубий Кореяда “Поханг Стилерз” билан қийин ўйин ўтказган клуб, олти кун ўтиб Зарафшонда 2 очко йўқотди. Сир эмаски, 20 март куни Тошкентда “Банияс”ни қабул қилган “Пахтакор” футболчилари ҳам орадан 4 кун ўтиб ўз майдонларида “Олмалиқ” қаршилигини синдира олишмаганди. Умуман икки фронтда кураш олиб бориш захираси у қадар кучли бўлмаган клубларимизга анча қимматга тушди. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунига қадар “Бунёдкор” ва “Насаф” 7, “Пахтакор” эса 9 очконинг баҳридан кечиб қўя қолишди.

Қўшимчасига “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов 4 июнь куни миллий терма жамоани қабул қилиб олди. 11 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ЖЧ-2014 саралаши доирасида ўйин ўтказди. Мазкур учрашувда жамоанинг 4 нафар асосий таркиб футболчиси ҳаракат қилди. Орадан икки кун ўтиб эса “қалдирғочлар” Олмалиқда мағлуб бўлишди. Иккинчи даврада халқаро майдондан “қутулган” “Пахтакор” эса бор эътиборини миллий чемпионатга қаратди ва бунинг самараси ўлароқ тўрт йиллик танаффусдан кейин ўзининг тўққизинчи чемпионлигини қўлга киритди. Биринчи даврадаги 5та марказий ўйиндан жами 2 очко жамғарган клуб, икинчи даврада бу 5та ўйин орқали 11 очко эгасига айланди.

Қаршининг “Насаф” клуби эса мураббий алмаштиришда хатога йўл қўйди. Рўзиқул Бердиев бошқарувида “Насаф” 10та марказий ўйиннинг 4тасини ўтказган ва 7 очога эга чиққанди. Усмон Тошев эса 6та марказий ўйинда 6 очкони қўлга киритди. Солиштириш учун Роберто Манчинини мисол қилиб олиш мумкин. “Манчестер Сити” чемпионлар лигасининг дастлабки мавсумида ҳеч нарса қила олмади, бироқ Премьер-лигада натижа кўрсатди. Унинг шогирдлари чемпионлар лигасининг иккинчи мавсумида ҳам гуруҳда қолиб кетишди, бироқ мураббий алмаштирилмади. “Насаф” эса чемпионлар лигаси дебютанти бўлишига қарамай мураббийга жавоб бериб юборди. Ваҳоланки Рўзиқул Бердиев жамоани топшираётган бир вақтда Қарши клуби Олий лигада карвонбошилик қилаётганди.

Юқорида Олий лига клублари жуда кам майдонга тушаётгани ҳақида фикр билдириб ўтдик. Бундай вақтда эса клуб ўйинини шакллантириш халқаро майдондан четда қоладиган клуб бош мураббийларига жуда қийиндир. Эътибор беринг, Юрий Саркисян, Миржалол Қосимов, Игор Шквирин ва Рустам Мирсодиқовни ҳисобга олмаганда, қолган 10та клуб бош мураббийлари ўз лавозимига тайинланганига (ёки қайта тайинланган) 1 йил ҳам бўлмаган! Бундай аҳвол билан эса жамоанинг ўйин услуби бўлиши мумкин эмас!

Иккинчи ўринда жамоаларнинг бир нечта фронтда кураш олиб бориши қийин эканига ҳам эътибор қаратилди. Бу табиий ҳол. Бироқ Европанинг топ клублари бундай муаммога доимо дуч келгани сабаб, буни муаммо деб билишдан кўра захирани кучайтириш ҳақида бош қотиришади. Захираси кучли бўлган клублар ўз йўлида бемалол давом этади. Оддий мисол, чемпионатни жуда кучли бошлаган “Челси” бош мураббийи Роберто Ди Маттео захираси нисбатан қашшоқлиги сабаб ўртада қийналиб қолди. Демак, бу ҳолат клубнинг ўзигагина боғлиқ. “Пахтакор” каби фақат Олий лигага эътибор қаратиб мамлакат чемпиони бўлиш ҳам, “Бунёдкор” каби барча фронтга бирдек куч бериб, якунда толиқиш ҳам мумкин. Бу ҳолат клуб белгилаб олган сиёсатга боғлиқ. Масалан, Миржалол Қосимов унча кучли бўлмаган таркиб билан ҳам ОЧЛ ярим финалига қадар етиб бора олди. Бироқ якунда икки нарса: таркиб ва жисмоний ҳолат финал учун камлик қилди. Яъни, “Бунёдкор”нинг финалга чиқа олмаганидан ҳафа бўлишимиз эмас, жамоа ўз имкониятидан юқори сакрай олгани учун хурсанд бўлишимиз объективроқдир.

Энди учинчи масалага эътибор қаратамиз. Олий лигада “КПР” ёки шунга ўхшаш мўжиза кўрсата оладиган клубнинг ўзи йўқ. Бор бўлса ҳам бу клуб манфаатларига мос тушмаслиги катта эҳтимол. Англия Премьер-лигасининг сўнгги мавсумини эсланг. Эдин Жеко ва Серхио Агуэронинг асосий вақтдан кейин урган 2та(!) голлари “Манчестер Сити”га катта танаффусдан кейин чемпионлик тортиқ қилди. Ўзбекистон Олий лигасида эса “Олмалиқ” ва “Бухоро” “КПР” ролини ўйнай олишмади. “Олмалиқ” 2-турда “Пахтакор”дан 1 очко билан қайтиши, 19-турда “Бунёдкор”ни 3 очкодан маҳрум қилиши мумкин. Бироқ сўнгги турлар олдидан клубнинг Олий лигада қолиши аниқ бўлиб улгурган бўлса, ўйинни сотмаган тақдирида ҳам бор кучи билан ҳаракат қилмайди. Англияда эса Премьер-лигада қўлга киритилган очко учун яхшигина пул тўланади. Афсуски, ЎзПФЛ молиявий томондан жамоаларни қўллай олмайди. Аксинча, Олий лига клубларининг бадал пуллари эвазига фаолият юритади. Ташкилотнинг расмий ҳомийси йўқ. Демак, “Олмалиқ” ёки “Бухоро” қўлга киритадиган очкоси билан ҳеч нарса юта олмайди. Иккинчи жиҳат эса бизда жуда кам содир бўлади. Тасаввур қилинг, “Пахтакор”га чемпионлик учун, “Олмалиқ” ва “Бухоро”га Олий лигада жон сақлаб қолиш учун 3 очко жуда зарур. Англияда бу ҳақиқий интригага сабаб бўлади. Бизда эса “Бухоро” бир сафар Олий лигада сунъий равишда қолдирилган, “Олмалиқ” эса 1-лигада 11-ўринни эгаллаб ҳам Олий лигага қўшила олган. Демак, интрига йўққа чиқади.

Интригаси бор чемпионат ниманидир ўзгартириши мумкинми, деган савол туғилади. Катта эҳтимоллик назарияси билан “ҳа” деб жавоб бериш мумкин. Фикрим асосли бўлиши учун янгича турнир жадвали тузиб чиқамиз. Унда Олий лигада дастлабки 6та ўринни эгаллаган клублар ва фақатгина уларнинг ўзаро ўйинларда қайд этган натижаларигина акс этади:

Бунёдкор

10

5

4

1

13-7

19

Локомотив

10

3

4

3

15-11

13

Пахтакор

10

3

4

3

11-11

13

Насаф

10

3

4

3

7-9

13

Шўртан

10

3

2

5

12-16

11

Нефтчи

10

2

4

4

10-14

10


Бу интригаси бор ва мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлган ўйинлардан кейинги жадвал кўриниши. Шу ўринда бир нарсани илтимос қиламан, мақоланинг асл мазмун-моҳиятини жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ҳаққоний эмас қабилида тушунманг! Юқорида таъкидлаганим каби мен қайсидир ўйин келишилгани ҳақида ҳеч қандай мълумотга эга эмасман ва мен “Пахтакор”нинг чемпионлигини тан олиб бўлганман. Зеро, тарихда фақатгина натижа қолади.

Мақоланинг асл мазмун моҳияти эса Олий лига ўйинларидаги интригани янада кучайтириш, ўйинлар сонини, айниқса марказий ўйинлар сонини кўпайтириш, келишилган ўйинлар сонини нисбатан камайтириш, халқаро майдонда кураш олиб борадиган клублар захирасини кучайтириш, халқаро майдондан четда қолаётган клубларга ҳам ўйин шакллантириш имонини бериш билан боғлиқдир.

Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз чемпионларини икки тизимли чемпионат орқали аниқлашади. Масалан Қозоғистон, Голландия, Россия... Россия Премьер-лигасини баҳор-куз тизимидан куз-баҳор тизимига ўтказиш вақтида айнан мана шу тизимдан фойдаланилди ва бу мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

ОФК ўз тасаруффидаги мамлакат миллий чемпионатларида энг камида 10та клуб тўп суриши кераклигини белгилаб қўйган. Масалан Австралияда жамоалар сони 10тани ташкил қилади. Фақатгина шуларнинг 9таси Австралия клуби экани сабаб (1таси Яги Зеландияга тегишли) ОФК бу ҳолатга ўз эътиборини қаратиб туради. Қатар Юлдузлар-лигасида эса жамоалар сони 12тани ташкил қилади. Аммо бу ҳолат Қатарнинг ОФК олдидаги обрўси ошиб боришига тўсқинлик қила олмайди. Демак, Ўзбекистон ҳам Олий лига клубларини 14тадан 12тага қисқартириши мумкин.

Биринчидан, Ўзбекистонда Олий лига талабига жавоб берадиган 16та клуб йўқ. Олий лига талабига жавоб берадиган барча 14та клубнинг 1та лигада иштирок этиши эса келаси мавсум 1-лигадан Олий лига талабидаги клуб етишиб чиқмаслигидан далолат. Ҳар сафар “Бухоро”, “Қизилқум” ёки “Машъал” ва “Андижон”нинг элитада сунъий равишда олиб қолиниши эса чемпионат обрўсига жуда катта зарар етказади. Янада аниқроқ айтганда, мавжуд тизим бир пул бўлиб, унга амал қилинмайдиган ҳолат одат тусига кириб қолади.

Шундай экан, Ўбекистонда ҳам икки тизимли чемпионатни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш мумкин. Бунинг учун ҳозирданоқ бир тўхтамга келиш лозим. Фақатгина шунда 2014-йилги мавсумдан бошлаб янги системали чемпионат ўз ишини бошлаши мумкин. Бунда Олий лиганинг 12та клуби августга қадар икки даврада ўзи куч синашади. Сентябрдан бошлаб эса кучли олтиликка кирган жамоалар алоҳида, қолган олти клуб эса алоҳида зонага бўлинади. Дастлабки олтилик чемпионлик учун, қуйи олтилик эса биринчи лигага тушиб кетмаслик учун кураш олиб боради.

Бу билан интрига икки карра ошиши мумкин. Биринчидан, ўйинларни сотиши мумкин бўлган ва халқаро майдонда ўйнаш мақсади бўлмаган жамолар ўз-ўзидан иккинчи гуруҳга тушиб қолади ва кучли олтиликнинг чемпионлик учун курашига мутлақо аралаша олмайди.

Иккинчидан, “Пахтакор” чемпионлик масаласини “Олмалиқ” ёки “Бухоро” билан ўйинларда эмас, “Бунёдкор” ёки “Локомотив” майдонида ҳал қилишига тўғри келади. Бунда эса чемпионлик юки икки баробар ошади.

Учинчидан, Олий лигадаги ўйинлар сони 26тани эмас, балки эмас 32тани ташкил қилади. Бу билан чемпионат ўйинларига файз кирибгина қолмай, футболчиларда ўйин амалиёти икки ўйин орасида сақланиб туради.

Тўртинчидан, халқаро майдонда иштирок этаётган клубларимиз йил бошидан халқаро майдонга катта эътибор қаратиш имкониятига эга бўлишади. Яъни дастлабки турларда йўқотилган очколар кейинчалик чемпионлик масаласига раҳна солмайди. Жамоалар йил бошиданоқ 1-ўринда боришни эмас, кучли олтиликка кириб олиш ҳақида бош қотиришади, Йўқотилган очколар кечиримли бўлади.

Сентябрдан бошлаб эса чемпионатнинг қаймоғи бошланади. Олти клубнинг барчасида ўйин амалиёти етарли, футболчилар жангга шай ҳолда чемпионлик учун курашни бошлашади. Сентябрдан бошлаб барча ўйинлар марказий мақомига эга бўлади. Бу билан мухлислар бир йилнинг ўзида иккита чемпионатга гувоҳ бўлишади. Бири сараланиш, иккинчиси эса чемпионлик кураши.

***

Танлов ҳар кимнинг ўзига ҳавола. 10та бошда 10та фикр бор эканини инкор эта олмайман. Таклиф қилинган чемпионат камчиликлардан ҳоли эмаслигини исботлаб беришлари ва мени мот қила олишларига ҳам ишонаман. Инсонлар каби фикрлар ҳам идеал бўла олмайди. Агар кимдир юқоридаги фикрларга қўшилса, Retwett қилиши, қўшилмаса ўз фикрини ёзиб қолдириши мумкин. Бу қанча тез бўлса, шунча яхши. Бу масала қанча юқорига кўтарилса янада яхши. Зеро ПФЛ яқин орада келаси йил учун қарорини эълон қилади. Мен эса ўйин натижларини тахмин қилиш мумкин бўлган ва жамоалари мухлисдан кўра чўнтагини ўйлайдиган чемпионатдан очиқчасига нафратланаман. Мен билан нафратдош эканингизга умид қиламан.

Киритилган сана: 03.12.2012 13:42. Ўкилди: 1591 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SOBITGERMAN
Сана: 19.12.2012 16:11. SOBITGERMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 13.12.2012 08:54. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.