Миссионер Ривалдо
| Баҳо: |
+13; -0
|
2008 йилда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби билан шартнома имзолаган Ривалдо кўп ўтмай Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди. Бунга бир қатор омилларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Бизда трансфер нарҳлари-ю, футболчиларнинг ойлик маошлари ҳар сафар сир тутилади. Бироқ Ривалдо уни Тошкентга олиб келган бизнес ҳамкорларни судга берар экан, улардан 14 миллион 291 минг 688 АҚШ доллари (14.291.688) талаб қилаётгани ҳақидаги хабар бутун дунёга тарқалиб кетди. Маълум бўлишича, Ривалдога уч йил ичида 21 миллион доллар ваъда қилинган. Унинг 1/3 қисмини қўлга киритган футболчи, қолган қисмидан қуруқ қолган. Айни пайтда Ривалдони ҳимоя қилаётган адвокат Швейцария суди билан ишни давом эттирмоқда. Боиси 2010 йилда банкрот дея эълон қилинган “Zeromax GmbH” компаниясига айнан Швейцарияда асос солинган. Бу ҳолат ва чигаллик кўпчиликка яхши маълум. Бироқ Ривалдонинг нима мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюргани-чи?
Ривалдо чин маънода миссионер! У мамлакатимизга ҳам ўзининг диний таълим бўйича ўқитувчиси Виктор (Адеволе) билан бирга ташриф буюрганди. Мақсад нафақат “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилиш, балки “Худонинг амри” билан Ўзбекистонда христиан дини тарғиботини олиб бориш. Бироқ бу нарсани олдиндан сезган “Бунёдкор” клуби матбуот бўлими Ривалдони жиддий равишда огоҳлантирди. Боиси Ўзбекистонда бу каби ҳатти-ҳаракат қораланиши сизга сир эмас. Фақатгина шу билан чекланмай, миссионерлик ҳаракати қонун йўли билан ҳам ман қилинган. Бунинг натижасида Ривалдо “Исус биринчи” (Hesus №1) сўзлари битилган футболкасини ёлчитиб кийишга улгурмади. Стадионнинг ўзида матбуот бўлими ҳодимлари бу нарса мумкин эмаслигини футболчига тушунтириб қўйишди.
Аслини олганда Ривалдо фақатгина футбол билан чекланиб қолмоқчи эмасди. Ривожланаётган мамлакатларга ўқитувчисини ҳам эргаштириб юриши бежизга эмас албатта. Бироқ Ўзбекистондаги вазият бу каби ҳатти-ҳаракатга йўл бермайди. Иккинчи навбатда “Бунёдкор” клубидаги аҳвол оғирлашиб қолаётгани сабабли, Ривалдо Тошкентда узоқ қола олмасди.
Айни пайтда футболчи Ангола жамоаси билан шартнома имзолади. Аслида клубнинг молиявий аҳволи қиммат футболчини сотиб олиш ва унга ойлик-маош тўлайдиган даражада эмас. Бироқ Ривалдонинг Анголада бошқа ишлари бор. Буни футболчининг ўзи баён қилиб беради: “Анголага бориш режасини менга Худонинг ўзи топширган. Беш ой аввал Анголадан кичик ер ҳарид қилганимда, бу мамлакатда футболчилик фаолиятимни ҳам олиб бораман деб ўйламагандим. Устозим Виктор (Адеволе) ва мен Анголада черков очамиз. Ва шундан кейингина мен қолган умримни Худога бағишлайман. Менинг Анголадаги ҳаётим футболдан анча катта вазифани қамраб олган. Худо шу ерда!”
40 ёшни қарши олган Ривалдонинг ўйинлари ўзбекистонлик кўплаб футбол мухлислари қалбидан жой олган. “Барселона”, “Милан” ва Бразилия терма жамоасида футболчи ёрқин ўйинлар кўрсатиб, миллионлаб футбол мухлислари назарига тушган. Бугун у пулнинг кетидан қуваётгани йўқ, балки топганларини “Худонинг йўли”да сарф этишга қарор қилган. Шунчаки бу борада унга ҳалал бермайдиган мамлакат керак эди.
Тошкентга ташриф буюрган илк кунлари Ривалдонинг кайфияти анча чоғ эди. Жаннатмакон шаҳар, тинчлик ҳукмрон, мухлислар уни яхши кўришади. Қўшимчасига ажойиб клуб ва катта миқдордаги пул. Бунинг учун Ривалдо бутун бошли оиласидан тортиб, хизматкорларини ҳам эргаштириб келди. Доимгидек устозини ҳам унутмади. Ривалдога Ўзбекистонда қолиш ҳақида савол берилганда, у кўп бора бунга қарши эмаслигини таъкидлади. Боиси Бразилиядаги оғир вазият ва тинчлик кафолатининг йўқ экани у ва оиласига ҳалал берарди. Бироқ Тошкентда Ривалдонинг режалари амалга ошмади. На унга ваъда қилинган пуллар тақдим этилди ва на миссионерликка йўл қўйиб берилди.
Ангола турмуш тарзи ва бошқа кўплаб факторлари борасида Ривалдо тўп сурган мамлакатлар билан тенглаша олмайди. Муҳими футболчининг футболдан кўпроқ вазифани қамраб олган ишига ҳеч ким ҳалал бермайди холос.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ABITURIYENT |
Сана: 12.02.2012 18:06. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
NODIR |
Сана: 23.01.2012 23:03. NODIRга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
IBRAKADABRA |
Сана: 21.01.2012 16:53. IBRAKADABRAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
DIORUZ |
Сана: 21.01.2012 13:48. DIORUZга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ONLINE |
Сана: 21.01.2012 06:24. ONLINEга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
CHEMPION |
Сана: 20.01.2012 21:40. CHEMPIONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
MTEGRA |
Сана: 20.01.2012 15:34. MTEGRAга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
|
KATALONIYA |
Сана: 20.01.2012 15:18. KATALONIYAга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол — театр. Бизга сценарийсиз театр керак!
- Уларга ёрдам керак
- Миссионер Ривалдо
- План бажарилади, вассалом!
- "Қора бозор"
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












