Кириш Регистрация
13/10 18:00 Қозоғистон 0-2 Бельгия
13/10 21:00 Беларусь 1-2 Голландия
13/10 21:00 Венгрия 1-0 Озарбойжон
13/10 21:00 Кипр 0-5 Россия
13/10 21:00 Шотландия 6-0 Сан-Марино
13/10 23:45 Эстония 0-3 Германия
13/10 23:45 Уэльс 1-1 Хорватия
13/10 23:45 Словения 0-1 Австрия
13/10 23:45 Польша 2-0 Македония
15/10 10:30 Гуам - Сурия
15/10 13:00 Мўғулистон - Қирғизистон
15/10 13:30 КХДР - Жанубий Корея
15/10 16:10 Хитой Тайпейи - Австралия
15/10 16:30 Камбожа - Ироқ
15/10 16:30 Филиппин - Хитой
15/10 16:45 Сингапур - Ўзбекистон
15/10 17:00 Тожикистон - Япония
15/10 17:00 Таиланд - БАА
15/10 17:30 Индонезия - Вьетнам
15/10 18:30 Ҳиндистон - Бангладеш
15/10 19:00 Фаластин - Саудия Арабистони
15/10 19:00 Шри Ланка - Ливан
15/10 21:00 Иордания - Непал
15/10 21:30 Баҳрайн - Эрон
15/10 21:30 Қатар - Уммон

Блог

Жалолиддин Қобилжонов

Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар

Шота Арвеладзе қўл остида ўйнашни хоҳлаётган Ўзбек «Салоҳи» билан интервью

Баҳо:
+0; -0

Фирдавс Асадов? Бу исм сизга таниш туюляптими? Ҳа, бу ўша бир вақтлар 1-лигада тўпурар бўлган бухоролик йигитча. Аввалига унинг проффесионал футболдаги дебюти омадли бошланган эди, бироқ узоқ муддатли жароҳат футболчини синдирди. Футболчи “Машаъл” сафида ўйнаб юрган кезлари оғир жароҳат олди ва 2 йил майдонга туша олмади.

Жароҳатидан тикланган футболчи бир қатор Про-лига клубларида ўйнаб кўрди, аммо ўзининг эски формасига қайта олмади. Бу йилги мавсумни эса футболчи “Бухоро” клуби сафида бошлади. Биз ўзининг она шахрига қайтган футболчи Асадов билан интервью қилишга ҳаракат қилдик.

- Ассалому алайкум! Фирдавс ака авваламбор сизни янги жамоага ўтганингиз билан табриклайман. Нима учун айнан “Бухоро”ни танладингиз?

- Ассалому алайкум! Раҳмат Нимага айнан “Бухоро”ни танладингиз десангиз. Чунки узимни она юртим, анча йиллардан бери бошқа жамоаларда ўйнаб келяпман, кайерда бўлсангиз хам барибир ўзизни она шаҳриз каби бўлолмайди. “Бухоро” жамоасига таклиф килганларида ўйлаб ўтирмасдан таклифларини қабул қилдим. “Бухоро”га қайтганимдан жуда ҳам хурсандман жамоа олдига йукори мақсадларни қуйган Худо хоҳласа узимни ўйинларим билан барча мухлисларни хурсанд қилмокчиман.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганмиди?

- Чет давлатларидан ҳам таклифлар бор эди, аммо ман “Бухоро”го ўтишга қарор қилдим.

- Суперлиганинг жорий мавсуми ҳам старт олди. Кутилмагандан жамоалар сони 14тага кўпайтирилди. “Сурхон” ҳамда “Динамо” Суперлигага шартли равишда қўшилди. Сиз бир неча йиллар тўп сурган “Машъал” эса бу йил ҳам Про-лигада ўйнайдиган бўлди. Сизнингча “Машъал” Суперлига талабларига жавоб беролмайдими?

Авваламбор ҳаммани янги мавсум билан табриклайман ва барчаларига омад тилайман. Жамоалар сони 14та бўлгани яхши бўлди қанча кўп жамоа бўлса, шунча кўп ўйин бўлади. “Машъал” жамоасига келсак жамоанинг узига хос тарихи бор ва у клубдан кўплаб футболчилар етишиб чиққан ва ҳал ҳам чиқяпти. Ман уйлайманки жамоа ЎФА томонидан қўйилаётган барча талабларга жавоб беради ва яқин йилларда “Машъал” жамоаси Суперлигага қайтса керак.

- Эслашни хоҳламассиз, лекин “Машъал”да ўйнаб юрган вақтларингизда олган жароҳатни эсласак. Асадов бошқа футбол ўйнамаслиги ҳам мумкин эдими?

Ой... бундай жароҳатдан кейин кўпчилик мани футболга қайтишимга ишонмаганди, лекин мени ҳаёлимга унақа футболга қайтмаслик фикри келмаган. Тўғри футбол жароҳатсиз бўлмайди. Ҳар бир футболчи узига ишониши керак. Ўша жароҳатдан кейин ўзимга ишонч янада ошиб борди ва олдимга катта мақсадларни куйдим. Худога шукурки, ҳозирги кунга келиб ўша мақсадларим сари интиляпман.

- Ўша жароҳат сабабли эски голеадор Фирдавсни йўқотиб қўйдикми?

- (кулади) Озгина йўқотиб қўйган бўлишимиз мумкин, лекин яқин йиллар ичида Худо хоҳласа олдингидан хам яхшироқ Фирдавсни кўрасизлар.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболида кузатилаётган ҳужумчилар танқислигини нима билан изоҳлайсиз?

- Тўғри олдинги йиллар ҳужумчилар танқислиги бўлган, лекин ҳозирги кунга келиб унақа деб ўйламайман. Чунки ҳозир Элдор Шомуродов, Марат Бикмаев, Иван Нагаев каби маҳоратли ҳужумчиларимиз бор.

- Сиз соч турмаганингиз билан ҳам Ўзбекистондаги бошқа футболчилардан ажралиб турасиз. Бу ҳам қайсидир футболчига тақлид қилиб ўстирилган соч турмакми?

- Тўғри Европа футболини айниқса “Ливерпуль” жамоасининг ўйинларини кўп кузатиб бораман ва уларга ҳавасим келади. Сочимни ҳам шу Муҳаммад Салоҳга тақлид қилиб ўстирганман (кулади).

- Хориж футболидаги кумирингиз?

- Муҳаммад Салоҳ!

- Айни вақтда ўз позициянгиз бўйича Суперлигада кимни энг яхши футболчи сифатида эътироф этасиз?

- Айни пайтда Марат Бикмаев, Тимурҳўжа Абдуҳолиқов ва Иван Нагаевларни.

- Сизнингча бу йил чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб бўлади?

- Манимча “Ювентус” чемпион бўлади.

- Ўзбекистондаги қайси мураббий қўл остида шуғулланишни хоҳлардингиз?

- Ҳозирги кунда Бахтиёр Ашурматов қул остида ишлаб келяпман ва бу менга жуда ҳам ёқмоқда. Шунингдек, яна Шота Арвеладзе қўл остида ишлашни хоҳлайман.

- Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олишга имкониятим етади деб ўйлайсизми?

- Албатта етади. Бу учун кўпроқ ўз устимда ишлашни давом эттиришим шарт!

“Қўқон-1912”да ўзингизни кўрсатишга нима тўсқинлик қилди?

- Балки ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабаб, ўзимни кўрсата олмагандирман.

- Сизнингча бу мавсум Суперлигада чемпионлик учун кимда имконият юқорироқ?

- Ҳозирча ҳеч нима деб бўлмайди. Чунки чемпионат энди бошланди кўплаб жамоалар чемпионлик учун курашади, лекин “Пахтакор” жамоасининг имкониятлари йуқори деб уйлайман.

- Сўнгги савол ўрнида Фирдавс Асадовнинг мухлислари ва Stadion.uz кузатувчиларига тилакларингиз.

- Таклиф учун сизга ҳам раҳмат. Фирдавс Асадовнинг мухлисларига ҳар доим мени қўллаб-қувватласинлар ва мен уларни ўзимни ёрқин ўйинларим билан хурсанд қилишда давом этаман. Stadion.uz кузатувчиларига эса энг яхши тилакларимни изҳор этаман шунингдек Stadion.uz сайтини кузатишда давом этсинлар.

Киритилган сана: 17.04.2019 11:47. Ўкилди: 686 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.