Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Жалолиддин Қобилжонов

Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар

«Ўлмас иқтибослар»: Криштиану Роналду

Баҳо:
+0; -0
Хабарингиз бор сайтимизда “ўлмас иқтибослар” номли лойиҳа қайта старт олди. Бугун сизнинг эътиборингизга 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду томонидан айтилган иқтибосларни тақдим этамиз. «Дунёда ҳеч нарса осон эмас, агар акси бўлганда биз йиғлаб туғилмаган бўлардик» «Сизнинг муҳаббатингиз мени кучлироқ қилади. Нафратингиз эса олға бошлайди» «Ўғлингиз сизга: “Дада омад” дейиши бу шунчаки фантастика» «7 ёшимда мен отамга ўйимиз Майкл Жексонникидақа бўлишини хоҳлашимни айтганман Ўшанда у менга орзулар орзулигича қолишини ва бу бой инсонларнинг имтиёзи эканлигини айтди. Мен ўсдим ва ҳозир орзум амалга ошди, аммо олдимда отам йўқ» «Мен ҳаётдан мамнун, жилмайган ва позитив одамларни яхши кўраман, чунки у менга таъсир қилади» «Кимдирга ёқаман яна кимгадир йўқ, аммо мен буни ўйлаб уйқисизликдан азоб чекмайман» «Одамлар мени Месси билан таққослашади, бироқ бу “Porsche” ва “Ferrari”ни қиёслаш билан бир. Биз иккимиз ҳар хил футболчилармиз. Ҳар хил жамоаларда ва термаларда ўйнаймиз. Бизни солиштириб бўлмайди» «Мен ноқулай вазиятларга тушиб қолишдан ўрганиб қолганман. Баъзан одамларнинг мен томонимга айтилган гапларидан чарчайман, лекин бу ҳаётимнинг бир қисми. Мен доимо курашларга ўрганиб қолганман» «Мен қийин вазифаларни яхши кўрадиган инсонлар тоифасиданман. Менинг бутун ҳаётим янги чақириқларни қидиришга қаратилган» «Баъзан катта қадам учун орқага ҳам юришга тўғри келади» «Баъзи одамлар доимо ҳеч қандай имкониятлари йўқлигини айтишади, аммо сиз бирор нарсани қилишни хоҳласангиз, албатта қиласиз» «Барселона» ажойиб жамоа, лекин сайёрадан эмас. Улар ҳам биз каби одамлардир» «Отамнинг ўлимини эшитган заҳотим менинг ҳам ҳаётим тугади деб ўйлаганман. Аммо мен ўзимни қўлга олдим ва отамнинг истагини амалга оширдим. У ўғлини энг яхши бўлишини хоҳлаган эди» «Мени умуман билмасдан туриб, танқид қиладиган одамлардан хафа бўламан» «Ўз қоидаларингизни яратинг, мақсадларингизни белгиланг ва уларга риоя қилинг. Ҳеч ким буни сиз учун қила олмайди» «Шундай одамлар борки, баъзи нарсалар ҳақида улар билан баҳслашиб бўлмайди, чунки сиз бошқача фикрдасиз. Уларга фақатгина раҳмат айтишингиз керак ҳолос» «Мен энг яхши бўлишга интиламан ва ҳеч қачон буни яширмаганман» «Агар футболчи бўлмаганимда, официант сифатида ишлашим мумкин эди» «Агар сиз бошқаларнинг фикри ҳақида ўйласангиз, сиз омон қолмайсиз» «Отам менга ҳар доим агар сен яхшилик қилсанг, муҳтожларга ёрдам берсанг, Худо икки баробар қилиб қайтаради дерди. Шундай ҳам бўлди. Мен ёрдам беришга ҳаракат қилдим, Худо эса менг кўпроқ қилиб қайтарди»
Киритилган сана: 21.03.2020 16:34. Ўкилди: 3592 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.