Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Блог

Жалолиддин Қобилжонов

Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар

Виктор Кумиков: "Бундай анархияга биринчи марта дуч келдим"

Баҳо:
+0; -0

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 12-турида "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин "бургутлар" бош мураббийи Виктор Кумиков сайтимиз учун махсус интервью берди.

– Дастлаб, бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз

– Аввалло чиройли ўйин намойиш этгани учун йигитларимга раҳмат айтмоқчиман.  Афсуски, омад биз томонда бўлмади. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, лекин биз буни уддасидан чиқа олмадик.

– Учрашув якунига яқин "Андижон" дарвозаси томон белгиланган пенальти ҳақида нима дея оласиз?

– Пенальти аниқ йўқ эди. Видеода буни кўришингиз мумкин. Ҳакам пенальтинини ўйлаб топди. Ҳеч қандай қоида бузарсиз тўпга кураш бўлганди, бироқ ҳакам пул ишлашга ҳаракат қилгандир..., чунки дуранг ҳакамнинг хатоси бўларди.

– Жамоанинг ҳужумда ишлари юришмаяпти. Нега ҳалигача кучлироқ форвард харид қилинмади?

– Пул йўқ! Ўтган йилги қарзлар кимнидир харид қилишга имкон бермайди.

– Жамоага яна қайтарилган Шахбоз Жумабоев ҳақида қандай фикрдасиз? У жамоанинг ҳужумдаги ишларини ўзгартира оладими?

– У ҳужумчиларда бор барча хусусиятларга эга, аммо Жумабоев анчадан буён ўйнамади ва бундай вазиятда маҳорат йўқолади. 

– "Андижон" бу мавсум ҳалигача ғалаба қозона олмади. Бу сизни хавотирга солмаяптими? 

– Албатта, хавотирга соляпти. Аммо ҳаммаси ҳам мураббий ёки футболчиларга боғлиқ эмас.  Кўп нарса гапиришни биладиган, аммо бажармайдиган клуб раҳбариятга ҳам боғлиқ. 

– Легионер маҳаллий футболчидан бир бош устун бўлиши керак, бироқ "Андижон" жамоасидаги легионерлар ажралиб турмаяпти. Уларга жавобини бериш вақти келмадими?

– Гапингиз тўғри, бироқ буларнинг бирортасини жамоага мен олиб келмаганман. Буларнинг барчаси менга "мерос" сифатида ўтди. Мен эса бор маҳсулотдан таом тайёрлашим керак. 

– Кейинги ўйин "Пахтакор" билан. Шота жамоасининг бугунги йирик ғалабаси сизни ташвишга солмаяптими?

– Йўқ бундан ташвишда эмасман. Раҳбариятнинг жамоага бўлган муносабати мени кўпроқ ўйлантирмоқда. Улар маъсулиятсиз. Бундай анархияга биринчи марта дуч келдим, ҳатто 90 йиллар футболи билан таққослаганда ҳам. 

– Тушунишим бўйича, жамоадаги ҳолат, ва раҳбариятнинг қарорлари  сизга манзур келмаяпти. Унда истеъфога чиқинг?!

– Ўйлайманки, яқинда шундай қиламан.

Киритилган сана: 25.08.2020 17:25. Ўкилди: 103731 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик