Фарҳод Бекмуратов "Локомотив"да ўйнаб кета олмагани, нима учун хориж клублари таклифини рад этгани, Хомяковнинг истеъфоси ҳақида
| Баҳо: |
+0; -0
|

Карантин вақтида зерикмаслигингигз учун эътиборингизга Суперлига клубларининг футболчилари ва легионерлар билан интервьюлар тақдим этиб боришда давом этамиз. Бугунги суҳбатдошимиз “Андижон” клуби ярим ҳимоячиси, сардори Фарҳод Бекмуратов.
– Ассалому алайкум! Фарҳод ака карантин қандай ўтмоқда?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси режадагидек. Каратин даврида мураббийларимизнинг кўрсатмасига асосан белгилаб берилган машқларни бажариб, ўз спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз.
– Мавсум энди бошланганида яна тўхтади бу футболчининг жисмоний холатига қанчалик тасир қилади?
– Тўғри ҳозир хамма уйда. Албатта тасир қилади, мураббийларимиз юкламалар ёзиб берган шуларни бажаряпмиз. Аммо, барибир жамоавий машғулот қилганга етмайди. Худо хоҳласа, бу кунлардан хам эсон омон ўтиб оламиз. Бу синовлар вақтинча эканлигини барчамиз тушуниб турибмиз. Яқин вақтлар ичида албатта пандемия бартараф этилади ва чемпионатимиз тикланиб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз.
– "Андижон"ни мавсум аввалида бир нечта етакчи футболчилари жамоа молиявий қийинчиликка "ботиб" қолганини билиб тарк этишди, лекин сиз қолдингиз бунинг сабаби нимада?
– Қолганимнинг сабаблари кўп. Биринчидан, вилоят ҳокимимиз Шухратбек Қушақбоевич Абдурахмоновга ваъда берганман қоламан деб, шунингдек клубимиз раҳбари ҳам қолишимни хоҳлади. Қолаверса, Хомяковга ҳам ўтган мавсум ўрталарида кейинги йил ҳам “бургутлар” сафида қоламан дегандим. “Андижон”нинг содиқ мухлислари учун ҳам жамоада қолдим. Бундай мухлислар Ўзбекистонда битта.
– Жамоа жорий мавсум анча ёшарган таркиб билан мавсумни бошлади, сизнингча бу ёш таркиб билан қанчалик узоққа бориш мумкин?
– Тўғри, Андреевич шундай таркиб қилишни хоҳлади. Кўп бор таъкидлаган эди: “Мени ёшлар билан ишлашга тажрибам бор, айтганларимни қилсанглар ҳаммаси яхши бўлади”, дерди. Насиб қилса узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз ва клубимиз раҳбарлари, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
– Ўз вақтида сизга хориж клубларидан ҳам таклифлар бўлганди, лекин кетмагандингиз "Андижон"да қолишингизни ким хоҳлаган?
– Оила аъзоларим билан маслаҳатлашган ҳолда колишга қарор килгандим. Агар билсангиз, ўтган йили “Бухоро” билан ўйиндан 2 кун олдин ўғил фарзандлик бўлгандим. Гол ҳам ўриб, ўғлимга бағишлагандим. Шу ҳам четга кетмасликка сабаб бўлди. Насиб қилса кейинги йил хориж клубларида пайдо бўлишим мукин.
– Агар сир бўлмаса, қайси чемпионат клубларидан таклифлар бўлганди?
– Малайзия. Вьетнам. Тайиланд.
– Мавсум аввалида Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бормиди?
– Ҳа, таклифлар бор эди. Суперлиганинг 4та жамоасидан аниқ таклиф бор эди. Лекин мен вазиятни тўғри тушунтирдим. Фурсатдан фойдаланиб, мени ўз жамоасида кўрмоқчи бўлган мураббийларга миннатдорчилик билдираман.
– Бир неча йил аввал "Локомотив"да ҳам ўйнаб қайтдингиз, "темирйўлчилар" сафида очилиб кетишингизга нима тўсқинлик қилди?
– Биринчидан, Андрей Виталиевич Фёдоровга менга шундай имконият яритиб берганлиги учун катта раҳмат айтмоқчиман. Биласиз, таркиб кучли эди, тан оламан ракобатда ютқазганман.
– “Бизда чекка қишлоқларда иқтидорли футболчилар жуда кўп, бироқ уларнинг ҳомийлари йўқ!” қабилидаги гаплар сўнгги йиллларда анча урчиб кетди. Булар қанчалик ҳақиқат?
– Бу ҳақда аниқ бир нарса дейа олмайман. Ҳаммаси меҳнатга боғлиқ. Агар сиз бор вужудиз билан ҳаракат қилсангиз, албатта роҳатини оласиз. Айтишадику, меҳнатнинг таги роҳат деб.
– Жамоага бир қанча легионерлар келиб қўшилди. Легионер махаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Уларнинг устунликлари нимада?
– Ҳа, гапингиз тўғри. Зозуля билан Литвяков жамоага эртароқ келишди ўртоқлик ўйинларида ҳам мураббийлар синаб кўришди, мақул келганлиги учун олиб қолишди. Кўриниб турибдики, 3та ўйиндан буён яхши ўйнашмоқда. Икки нафар нигериялик легионерлар чемпионат бошланишига 1 ҳафта колганда кўшилишди. Хали улар ҳам ўз ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилишади деган умитдаман.
– Хомяковни кетишига молиявий қийинчилик сабаб булгани сир эмас, лекин ўтган йили хам жамоада молиявий ахвол қийин пайтда сабр килиб ишлаганди, унинг кетишига балки кимдир сабаб булгандир?
– Тўғри, жамоада молиявий қийинчиликлар бор эди. Лекин, вилоятимиз ҳокими барчани 1 март кунига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Лекин шундан сўнг ҳам Хомяковнинг фикри ўзгармади. Балки, клуб раҳбарияти билан орада қандайдир келишмовчилик юзага келгандир, бунисидан хабарим йўқ.
– Агар эсингизда бўлса, Андижон ҳокими томонидан футболчилар ҳақида билдирилган фикрлар видеоролиги кенг тарқалган эди. Ушбу ҳолатдан сўнг, футболчилар қандай аҳволга тушиб қолганди?
– Ўша видеоролик нотўғри талқин қилнган эди, шу сабабли ўртада тушунмовчилик юзага келди.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Виктор Кумиков: "Бундай анархияга биринчи марта дуч келдим"
- Жалолиддинов: "Танқид қилганларга ўз ўйиним билан жавоб қайтараман"
- Фарҳод Бекмуратов "Локомотив"да ўйнаб кета олмагани, нима учун хориж клублари таклифини рад этгани, Хомяковнинг истеъфоси ҳақида
- «Ўлмас иқтибослар»: Криштиану Роналду
- Санжар Турсунов: «Агар терма жамоага керак бўлсам, доим тайёрман»
- Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳлаётган Достон Ибрагимов билан интервью
- «Янги Бекхэм» «янги Роналдиньо»лар ёхуд «Тоттенхэм»нинг энг омадсиз 7та трансфери
- ВИДЕО. «Андижон» ҳокими ғалабани футболчилар билан бирга нишонлади
- Шота Арвеладзе қўл остида ўйнашни хоҳлаётган Ўзбек «Салоҳи» билан интервью
- Асрор Ғофуров: «Ўз уйимизда ғалаба қозонишимиз шарт»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












