Санжар Турсунов: «Агар терма жамоага керак бўлсам, доим тайёрман»
Баҳо: |
+0; -0
|
Ўзбек футболида шундай номлар борки, аввалига у футболчидан кўп нарсалар кутилади, бироқ якунда мухлислар ўйлаганчалик бўлиб чиқмайди. Базида жароҳатлар бунга ҳалақит берса, баъзан футболчиларнинг ўзлари дангасалик қилиб қўйишади. Бугунги суҳбатдошимиздан ҳам энди порлаб чиқаётган вақтида кўп нарсалар кутилган. Ҳа, тўғри қаҳрамонимиз 16 йил легионер мақомида ҳаракат қилди, лекин ундан бунданда юқори натижалар кутилган эди. Ҳар холда 2012 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган. Менимча, сиз суҳбатдошимиз ким эканлигини пайқадингиз, ҳа, бу ўз вақтида “ўзбек футболининг келажаги”, дея қаралган Санжар Турсунов.
– Ассалому алайкум, Санжар ака янги жамоага ўтганингиз билан табриклайман. "АГМК"га келишингиз қандай рўй берди. Айнан Қосимовнинг ўзи сизни таклиф қилдими?
– Ва алайкум ассалом! Раҳмат каттакон! Ҳа, Миржалол Қосимовнинг шахсан ўзи мени таклиф қилди, шу сабабли олмалиқликлар сафига келиб қўшилдим. АГМК билан бир йиллик шартнома имзоладим. Янги мавсумда қўлдан келганча жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшаман.
– Янги мавсумда ҳам сизга омад тилаймиз. Бугунги саволларимиз АГМК билан боғлиқ эмас. Асосан саволларимиз “Бунёдкор”, терма жамоа, қолаверса, фаолиятингизга доир. "Бунёдкор" клуби иккинчи даврани бироз омадсиз бошлади, лекин сўнгги турларда анча ўзгарди ва мақсадга эришди буни нима билан ифодалайсиз?
– Мен ўзим ҳам жамоага иккинчи даврада келиб қўшилдим. Ҳа, тўғри “Бунёдкор” иккинчи даврани бироз омадсиз бошлади, лекин ўзимизга керакли натижага эришдик ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киридик.
– “Бунёдкор” нима учун етакчиларини сақлаб қолмаяпти. Аввалига Гадоев, энди сиз... ёки жамоада хали ҳам молиявий муаммолар борми?
– Ҳамма жамоа ўз имкониятларига қараб, футболчиларни сақлаб қолади ва кеткизади. Шунингдек, ҳар бир футболичнинг ўзини мақсади ва ўз йўли бор. “Бунёдкор” ҳам қўлдан келганча ўзига керакли бўлган футболчиларини олиб қолишга ҳаракат қилади. Жамоада ҳеч қандай молиявий муаммолар йўқ.
– “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоаларимизнинг ОЧЛдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
– Юртимиз шарафини ҳалқаро майдонларда ҳимоя қилувчи барча жамоаларга омад тилайман. Барчаси тайёргарликка боғлиқ. Биласиз, қайсидир жамоа тактик ёки индивидуал футболчилар борасида кучли бўлиши мумкин, лекин ўйинга тайёр бўлмаслиги мумкин, шунинг учун ҳозир бу саволга тўлиқ жавоб бера олмайман.
– Купер келганда дастлабки йиғинга чақирилдингиз ва Эрон билан ўйинда майдонга тушдиз сўнгра яна миллий термадан узоқлашдингиз. Санжарни яна мамлакатимиз бош жамоасида кўрамизми?
- Купер келганда терма жамоага чақиришган, Эрон билан ўйинда иккинчи бўлимда тушганман. У ўйинда фақат ҳимояда ўйнаганмиз, жуда қийин ўйин бўлган. Менимча, ўзимни кўрсатолмаганман, шунинг учун кейинчалик чақиришмаган деб ўйлайман.
– Нима деб ўйлайсиз терма жамоамиз Абрамов бошчилигида азалий орзуси ЖЧга чиқа оладими?
– Миллий терма жамоага омад тилайман. Жаҳон чемпионатига чиқишини хоҳлайман. Ўзбекистонда туғилиб-ўсган ҳар бир инсон ватани учун мухлислик қилади, шу қаторда мен ҳам. Агар Ўзбекистон терма жамоасига керак бўлсам, ҳар доим тайёрман.
– Вадим Абрамов ўз услубини ўзгартирмайди, ҳар доим ҳужумкор услубда ўйинни олиб боради, сизнингча, ҳар қандай жамоага қарши ҳужумкор ўйин олиб бориш қанчалик тўғри?
- Вадим Абрамовда ҳар доим тўп билан кўпроқ ишлаш ва ҳужум қилиш, шунинг учун унинг тактикаси натижа бергандан кейин ўша тактика қолаверади.
– Футболчи ўзини доимо юқори формада ушлаб туриши қийин ишми? Нимага кўп футболчилар ярқ этиб порлайдию, кейин кўздан ғойиб бўлишади?
– Футболчи ҳар доим бир режимда бўлиши керак, ўзига қараши керак, чунки режимдан чиқса, ўйинига таъсир қилади. Шунинг учун футболчи ҳар доим ўзига қараб профессионал бўлиши керак. Футболчини ўзини тарбиялаши жуда катта аҳамиятга эга.
– Сиз қанот вингерисиз, ўз қанотингиздан жаҳондаги қайси футболчиларни ёқтирасиз?
– Жаҳонда кўп футболчилар ёқади: қанотда , ўртада. Аниқ кимнидир айтолмайман, чунки кўп футболчиларнинг ўйинларни ёқтираман. Ҳар хил услублар, тактик услублари жуда ёқади.
– Футболчининг майдонда кўнгилдагидек тўп суриши учун: ўйин тактикаси ва футболчининг психологик ҳолати, шу иккита омилдан қайси бири кўпроқ аҳамиятга эга деб ўйлайсиз?
– Футболчи майдонда кўнгилдагидек ўйнаши учун ҳаммаси муҳим. Масалан: жисмоний ҳолати, тактик жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Буларни қайсидир бири бўлмаса футболчи майдонда ўзини яхши ҳис қилолмайди.
– Сизни “Ворскла” жамоасидаги ўйинингиз орқали кўплаб мухлислар танийди. “Ворскла” даражасига етиш учун биздаги клубларни қайси камчиликларини тўлдириш керак, таркиб, тартиб-интизом, майдон..?
– Украина футболи биздан кучлироқ,шунинг учун биз Украинага қараб ўйнаймиз, улар Европа. "Ворскла" даражасига етиш учун эса биринчи навбатда чемпионатимизни кўтаришимиз керак, кейин ўша даражага эриш учун ҳаракат қилиш керак.
Фақат футболчимас, ҳар бир инсон ҳар доим ўзига мақсад қўяди. Европага яқинлашиш учун эса биз юқори маққсадларни қўйишимиз керак ва бу ўлда астойдил ҳаракат қилиш лозим.
– Мана 16 йил четда ўйнадингиз, маҳаллий футболчи бўлиш билан легионер бўлишнинг фарқи ҳақида гапириб берсангиз?
– Тўғри 16 йил легионер мақомида ҳаракат қилдим. Барибир, биз Россияга, Европага қараб ўйнаймиз, шунинг учун у ерда жуда бошқача футбол. Фақат футболмас, ташкилий, молиявий тарафлари ҳам бор, буни фақат футбол билан айтиб бўлмайди.
– Олдинги интервьюларингиздан бирида "Ўзбек футболини кўргим келди" деган экансиз, бунга қачондир афсус қиламан деб ўйламайсизми?
- Тўғрисини айтсам ўзбек футболини кўргим келди, бундан афсусдамасман. Чунки ҳамма нарсани вақти бўлади. АГМКга ўтганимдан жуда хурсандман ва у ерда фаолиятимдаги янги саҳифа очишга ҳаракат қиламан.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Виктор Кумиков: "Бундай анархияга биринчи марта дуч келдим"
- Жалолиддинов: "Танқид қилганларга ўз ўйиним билан жавоб қайтараман"
- Фарҳод Бекмуратов "Локомотив"да ўйнаб кета олмагани, нима учун хориж клублари таклифини рад этгани, Хомяковнинг истеъфоси ҳақида
- «Ўлмас иқтибослар»: Криштиану Роналду
- Санжар Турсунов: «Агар терма жамоага керак бўлсам, доим тайёрман»
- Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳлаётган Достон Ибрагимов билан интервью
- «Янги Бекхэм» «янги Роналдиньо»лар ёхуд «Тоттенхэм»нинг энг омадсиз 7та трансфери
- ВИДЕО. «Андижон» ҳокими ғалабани футболчилар билан бирга нишонлади
- Шота Арвеладзе қўл остида ўйнашни хоҳлаётган Ўзбек «Салоҳи» билан интервью
- Асрор Ғофуров: «Ўз уйимизда ғалаба қозонишимиз шарт»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги